Latest news

21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  2 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  567 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  25 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  26 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  16 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  10 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6

Даврон Файзиев: «Лига Кубогида гуруҳдан чиқиб бўлдик, аммо...» News

Даврон Файзиев: «Лига Кубогида гуруҳдан чиқиб бўлдик, аммо...»

Ўзбекистон Лига Кубоги 2-тури доирасида Жиззахда ўтган “Сўғдиёна” – “Динамо” (0:3) учрашувидан кейин Самарқанд жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиев ўйин ҳақида тўхталди.

- Ўтган ўйинларда Ўзбекистон Кубогидан чиқиб кетганимиз ва Суперлигада “Бунёдкор”га аламли мағлубиятга учраганимиздан кейин Ўзбекистон Лига Кубогида муносиб қатнашишни мақсад қилгандик ва бугун Жиззахда ғалаба қозондик. Вазифамиз турнирда имкон қадар узоққа бориш. Бугунги ўйин олдидан йигитларга дам бергандик, қолаверса кўрган бўлсангиз биз ҳам таркибдаги 4-5 нафар йигитларга таътил бердик. Ўйин чиройли ўтди. Барча футболчиларимга имконият беришга интилаяпман. “Сўғдиёна” жамоаси ўйини ҳам анча ўзгарган, уларнинг чемпионатда кўрсатаётган натижаси барчасини айтиб турибди. 

“Сўғдиёна” жамоасига кейинги ўйинларда омад тилайман. Жамоамга эса бугунги ғалаба учун раҳмат дейман. Олдинги турда “Сурхон” устидан 5:0 ҳисобида ютганимизни инобатга олсак, Лига Кубоги кейинги босқичига чиқиб бўлдик. Аммо навбатдаги “Шўртан”га қарши 3-турда ҳам гуруҳ босқичини яхши кайфиятда якунлаш учун борамиз. Бугунги чиройли футбол учун икки жамоага ҳам миннатдорчилик билдириш мумкин. Бундай томошабоп ўйинлар мухлисларга доим ёқади.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика