Latest news

08:46"Манчестер Юнайтед" афсонаси АПЛ шон-шуҳрат залидан жой олди  0 08:15Суперлига. Бугун Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  3 07:48Бугун "Эл Классико"! "Реал" ва "Барселона"нинг бугунги учрашув қайдномаси билан танишинг  7 06:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:0  0 02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  11 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  2 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  1 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  34 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  4 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  7 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1

Даврон Файзиев: "Келинг, шу саволни очиқ қолдирайлик" News

Даврон Файзиев: "Келинг, шу саволни очиқ қолдирайлик"

Суперлига 14-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Нефтчи" (3:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бой мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин дерби мақомида ўтди. Бундай ўйинда фақат мухлислар ютади. Қизиқарли ва голларга бой ўйин гувоҳи бўлдик.

Футбол хатолардан иборат. Дуранг ҳар икки жамоани ҳам қониқтирмагани аниқ. 3 та ҳужумчимиз 3 та гол урди, бу қувонарли ҳолат.

Такрор айтаман, ўйин ҳиссиётларга бой бўлди. Олдимизда қилинадиган ишлар кўп. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз.

- Жавоҳир Сидиқов ва Мурод Холмуҳаммедовнинг ўйинида пасайиш кузатилаётгандек...

- Ғалаба жамоаники, мағлубият эса мураббийники. Бу ерда Жавоҳир ёки Муродни айблаш нотўғри. Натижага бутун жамоа жавобгар.  Футболда кимдир хато қилади ва ундан кимдир унумли фойдаланади.

- 3:3 ҳисобидан қониқдингизми?

Мағлубиятга учраб туриб 3:3 қилганимизни қониқарли дейиш мумкин. Лекин бир киши кам жамоа билан 2:1 ҳисобини бой бериши – бу жуда ёмон холат. Гол уришга имкониятларимиз бўлди, аммо рақиб ҳам яхши ҳимояланди. Ҳозир очко йўқотдик ёки қўлга киритдик, дейиш нотўғри бўлади. Ўйиндаги ҳисобдан хотиржамликка берилиш хато бўлди.

- Жамоа ёзги трансферлар ойнасида фаоллик қилмаганига сабаб нима бўлди?

- Очиғи, бу саволни кутгандим. Лекин, келинг бу саволни очиқ қолдирайлик.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика