Latest news

15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  0 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  0 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  2 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  1 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  9 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  1 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  6 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3

Даврон Файзиев: “Ишлашда, ҳаракат қилишда давом этамиз” News

Даврон Файзиев: “Ишлашда, ҳаракат қилишда давом этамиз”

Олий лиганинг 15-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси “Бухоро”ни қабул қилди ва 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Ўйиндан сўнг “Сўғдиёна” бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманига қатнашди.

- Авваламбор, барча юртдошларимизни улуғ байрамимиз Ҳайит байрами билан табриклайман. Ҳамманинг хонадонига соғлик-саломатлик,хотиржамлик. Юртимиз доимо  тинч бўлсин.

Бугунги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, баҳс қизиқарли бўлди. Биз яратилган имкониятдан фойдалана олмадик. Бу дегани биз жамоага яхши хужумчи қидиришимиз керак. Биринчи даврани яхши тугатмадик. Иккинчи даврада қандай ўзгариш бўлади билмадим. Бу ҳақида раҳбарият билан бир қарорга келамиз. Ўзгариш бўлиши аниқ. Футболчиларда ҳам,ўзимизнинг иш услубимизда ҳам албатта ўзгариш бўлади. Йигитлар бугун борини бериб ўйнашди. Фақат кўплаб имкониятлардан фойдалана олмадик.

Иккинчи давра биз учун оғир кечади. Турнир жадвалидаги ўринлар буни айтиб турибди ва биз иккинчи даврага жиддий тайёргарлик кўрамиз. Жамоадан кимлар кетади,кимлар қолади ман буни олдиндан айта олмайман. Таркибга янги футболчилар келиб қўшилиши аниқ. Ҳаёт давом этади. Биз фақат олдинга юрамиз. Мағлубиятдан сўнг бундан фожеа ясаш ёки тушкунликка тушиш нотўғри. Ҳозир футболчиларни қўллаб-қувватлаш керак бўлган вақтимиз. Биз биринчи даврани бундай тугашини хоҳламагандик. Яхши кайфиятда тугатмоқчи эдик. Акси бўлиб чиқди. Ишлашда,ҳаракат қилишда давом этамиз, - дейди Файзиев.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика