Latest news

21:27Суперлига. Хуршид Ғиёсовнинг бенефисига айланган учрашувда ОКМК "Хоразм"ни мағлуб этди  4 21:18БАА Про лигаси. "Дибба Ал Жумайра" 5 та гол урилган ўйинда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Абдуллаев тўлиқ ўйнади  0 21:10"Арсенал" Эзени "Кристал Пэлас"дан 60+7,5 млн фунтга сотиб олди  1 20:58Ўзбекистон кубоги 1/4 финал босқичи учрашувларида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 20:25Суперлига. Воҳа дербисида "Насаф" "Сурхон"ни мағлуб этди  35 20:20"Арсенал" — "Лидс". Таркиблар маълум  4 19:54Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 19:32"Ал Аҳли" — Саудия Арабистони Суперкубоги соҳиби. Роналду ва "Ал Насср" яна соврин ютолмади  55 18:56А Серия. Бугун "Наполи", "Милан" ва "Рома" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтади  1 18:38АПЛ. "Ман Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га мағлуб бўлди, Ҳусанов захирада қолдирилди  42 18:20Бундеслига. Бугун "Байер" "Хоффенхайм"ни қабул қилади, "Боруссия Дортмунд" эса "Санкт-Паули" меҳмони бўлади  1 17:06Испания футболи тарихида илк маротаба эркак ўйинчи туғруқ таътили олиши мумкин  2 16:38Эзе "Арсенал" билан шартнома имзолади  0 15:32Суперлига. "Андижон" тарихда илк бор ўз майдонида 6 та гол ўтказди, рекорд эса МҲСКга тегишли  7 15:17Ўзбекистон кубоги. "Динамо" — "Шўртан" ўйини 27 август куни ўтказилади  0

Даврон Файзиев: "Ҳозир ғалабадан шодланиб ўтирадиган вақт эмас" News

Даврон Файзиев: "Ҳозир ғалабадан шодланиб ўтирадиган вақт эмас"

Про-Лига 22-туридан ўрин олган “Истиқлол”- “Динамо” (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев “championat.asia” сайтига интервью берди.

Авваламбор, бутун Ўзбекистон аҳлини, барча футбол мухлисларини Қурбон ҳайит байрами билан табриклайман. Футбол мухлислар учун ўйналади, мана шундай байрам кунларида футбол ўйнаганлигимиздан ранжиганимиз йўқ, сабаби юқорида айтдим, мухлислар келиб, учрашувни кузатиб, ҳордиқ чиқариб кетиши қайсидир маънода бизни хурсанд қилади. Бугунги ўйин мухлисларга манзур бўлди деб ўйлайман, чунки бутун учрашув давомида гоҳ “Истиқлол”, гоҳ “Динамо” ҳужум қилди. Ҳар икки жамоа ҳам бугун фақат ва фақат ғалаба учун майдонда борини бериб ҳаракат қилди. Агар биринчи бўлимда бизда юзага келган имкониятлардан фойдаланганимизда, биз учун бу учрашув анча осон ўтган бўларди. Иккинчи бўлимда эса “Истиқлол” жамоасида икки марта жуда қулай имконият юзага келди, фойдалана олишмади, омад бизга кулиб боқди, футболда омаднинг ўрни жуда муҳим аҳамият касб этади. Киритилган голда рақиб дарвозабонини айблаш нотўғри, футболда ҳамма ҳам хато қилади.

Биз ўз олдимизга қўйилган вазифа сари интилаяпмиз, ҳаракат қилаяпмиз. Жамоани дастлаб қабул қилиб олганимда ҳам айтганманман, Суперлигага чиқиш учун назарий жиҳатдан имкониятимиз борми, охиригача курашамиз. Ҳали олдинда 13 та тур бор, бугунги ўйинни унутиб, кейинги учрашувга янада жиддийроқ тайёрланишимиз керак, айни дамда Про-Лигада тиғиз тақвим юзага келган, ғалабадан шодланиб ўтирадиган вақт эмас, дарҳол кейинги учрашув ҳақида ўйлаш, бош қотириш керак. Қизиқарли учрашувлар ҳали олдинда, самарқандлик мухлисларга бугунги учрашувда ғалаба қозониб, ҳайит байрамига совға қилдик. Барчамизга яна бир бор Қурбон ҳайит айёми муборак бўлсин!        


Бекзод Толибов ёзиб олди.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика