Latest news

01:35Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Аланяспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1 01:31"Бавария" — Германия Суперкубоги соҳиби  0 01:07U-21 биринчилиги. Йовович ва Марушич "Насаф"га гол урди, "Сўғдиёна"дан суперкамбэк, пешқадамдан мағлубият  2 00:39Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимиз чемпионликни ўзимизда сақлаб қолиш"  4 00:37Ла Лига. "Барселона" йирик ғалаба билан бошлади, "Мальорка" биринчи бўлимдаёқ тўққиз киши бўлиб қолганди   50 00:11"Челси" "Милан" ярим ҳимоячисини қўлга киритмоқчи  0 23:57Элдор Мойлиев: "Насаф" ҳимоясини ёриб ўтиш бизга қийин бўлди"  0 23:39БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" меҳмонда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Ғаниев жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди  0 23:31АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вулверхэмптон"ни тор-мор этди, Ҳусанов захирадан ўйинга қўшилди  26 23:30Суперлига. “Навбаҳор” — “Нефтчи” 0:1   2 23:28Вадим Абрамов: "Мухлисларимиз уйдаги ғалабани соғиниб қолишганди"  3 23:14"Навбаҳор"нинг Намангандаги мағлубиятсиз серияси тугади  2 22:51Миржалол Қосимов: "Юриб футбол ўйнайдиган пайтлар ўтиб кетди"  6 22:03"Манчестер Юнайтед" Дания терма жамоаси хавбекини сотиб олмоқчи  2 21:30"Насаф" Қашқадарё дербисида "Шўртан"ни мағлуб этди  23

Даврон Файзиев: "Ҳечдан кўра кеч яхши дейишади" News

Даврон Файзиев: "Ҳечдан кўра кеч яхши дейишади"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Динамо" учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ҳечдан кўра кеч яхши дейишади. Куни кеча нишонланган "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни" билан барча журналистларни табриклайман. Ҳамиша ижоддан, футбол учрашувларини бугунги каби ёритиб боришдан чарчаманглар. Ўйинга келадиган бўлсак, қисқача айтаман, икки жамоага ҳам 3 очко жуда зарур эди. 6 очколик ўйин бўлди. Устунлик биз томонида эканини айтсам, таблодаги ҳисоб дуранг натижани кўрсатиб турибди. Ўзимизни оқлашга уринмоқчи эмасмиз, бу ерда мураббийлар штабидан хатолик бўлди. Битта ўзгариш борасида бир оз кечикдик. Жанговор ўйин учун икки жамоага ҳам раҳмат айтаман. Аламлиси, 2 ўйиндан буён ўйин охирида гол ўтказиб ғалабани қўлдан чиқармоқдамиз. Футбол шуниси қизиқ. Биринчи давра якунини анализ қилсак, ўйинларда биттадан ортиқ гол ура олмаяпмиз. 

- Гол ўтказиб юборилган вазиятда Ойбек Рустамов хатоликка йўл қўйди. Собиқ ҳимоячи сифатида унинг ушбу ҳаракатини қандай баҳолайсиз?

- Бу ерда тўпни тепиб юбориш керак эди холос. Вазият бурчак зарбаси билан тугар эди холос. Буни фақат Ойбекни хатоси деб айтиш нотўғри. Бу ерда рақиб ҳужуми ташкил этилаётган вазиятдан бошлаб таҳлил қилиш керак. Бу ерда Ойбекни ёки бошқа футболчини айбдор қилмоқчи эмасмиз. Футболда бу каби холатлар учраб туради. Бу холатдан ўзимиз чиқишимиз керак. Охиригача бизга ишониб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга раҳмат.

- Жамоада ҳужумчилар гол киритиш бўйича оқсашмоқда. Режада ҳужумчилар транфер мақсади борми?

- Жуда катта режалар бор. Фақат бунинг учун имконият ҳам етиши керак. Биз ҳам ҳоҳлаймиз, масалан яхши ҳужумчи ёки марказий ҳимоячи трансферини. Ойбек Рустамовни марказий ҳимояда ўйнатишга мажбур бўлаяпмиз. Ҳозир ҳужумчи ҳаммага керак. Иқтидорларни аниқлаш биз мураббийларнинг вазифаси.

- Мўминжон Мелиевнинг ўйини қовушаётгани йўқ. Бошланғич таркибда Анвар Ҳожимирзаевни тушириш мумкинмиди?

- Ҳозир сизни қарашингиз футболга мухлис сифатида. Биз мураббийлар бошқачароқ кўрамиз. Мелиев ўйинлар давомида катта ҳажмли иш бажармоқда. Рақиб жамоага босим ўтказишда у яхши ишламоқда. Рақиб ҳимоясида баланд бўйли ҳимоячилар борлиги учун ҳам Мелиевни туширдик. Аламли 2 очко йўқотдик. Ҳеч ким ғалабага эришмади ва натижадан хурсанд бўлаётган жамоа йўқ. Таркибдан кетган футболчиларни ўрни кўнгилдагидек тўлдирилмади. Бирон футболчини айбдор санамоқчи эмасмиз. Натижа қониқарсиз бўлса бунга мураббийлар жавоб беради.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика