Latest news

20:42Суперлига. "Динамо" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  3 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  2 20:06Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" 1:1 (матнли трансляция)  25 20:00Суперлига. "Сўғдиёна" — "Насаф" 0:2 (матнли трансляция)  12 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  1 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  2 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0

Даврон Файзиев: “Элитада қолиш имкониятимиз йўқотилгани йўқ” News

Даврон Файзиев: “Элитада қолиш имкониятимиз йўқотилгани йўқ”

“Андижон” – “Сўғдиёна” (3:2) учрашуви якунига етгач ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида жиззахликлар устози Даврон Файзиев иштирок этди.

- Аввало бугунги ИИБ ходимларининг касб байрами билан самимий муборакбод этмоқчиман. Ўйинга келадиган бўлсак, бугун ҳар икки жамоа учун ҳам ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Олий лигада қолиш учун курашаётган клубларнинг тўқнашуви бўлди дейиш мумкин. Андижонликлар учун қўшалоқ байрам бўлди – дея гап бошлади Даврон Орипович.

- Бугунги ўйин учун шогирдларимга эътироз йўқ. Ўйин бўйича ютқазмаётган бўлсакда, натижага келганда оқсаяпмиз. Аввалги турда ҳам “Насаф”ни ўз майдонимизда ютишга жуда яқин тургандик. Аммо...

- Александр Клецковнинг захирада қолаётганини боиси унинг яқинда қайнонаси оламдан ўтганди. Шу муносабат билан у маълум муддат машғулотларда иштирок эта олмади. Бугун ўз дарвозамиздан ўтказиб юборган биринчи голга келадиган бўлсак, ўша вазиятда Анвар Бердиевдек тажрибали ҳужумчининг маҳорати қўл келди. Агарда унинг ўрнида бошқа ҳужумчи бўлганида, эҳтимол гол бўлмасмиди. Ҳимоячимиз (Сардор Қаҳҳоров назарда тутилмоқда) гол бўлган вазиятда оддий хатога йўл қўйди. Тўпни дарвозабонга ўтказиб юбориши керак эди. Ёки ўзи олдинга тепиб юбориши лозим эди. Энди нима ҳам дердик. Йигитларга барибир маҳорат етишмаяпти. Кўпчилик айтадики, маҳоратли ҳимоячи билан ҳужумчи олишни. Лекин уларни қаердан топамиз?! Ҳозир бунга имконимиз йўқ. Бу гаплар баҳонадек кўриниб қолиши учун ҳам гапиришни фойдаси йўқ менимча.

- Олий лигада қолиш учун ҳамон имконият бор экан охиригача курашамиз. Олдинда учта ўйин қолди. Керакли очколарни қўлга кирита олсак, вазифани бажарамиз. Жиззахда футбол бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади – дейди Файзиев.


Исломбек Рустамбеков

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика