Latest news

17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  0 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  1 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  4 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  6 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  29 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  8 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  16 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  10 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  4 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5

Даврон Файзиев: “Динамо”нинг мақсади энди финалга чиқиш” News

Даврон Файзиев: “Динамо”нинг мақсади энди финалга чиқиш”

Ўзбекистон Лига Кубоги чорак финали доирасидаги “Динамо” – “Андижон” (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Даврон Файзиев ўйин ҳақида тўхталди.

- Бугунги учрашувда “Динамо” ҳам, “Андижон” ҳам фақат ғалаба учун интилди. Рақибларимиз “Андижон” жамоаси ҳам 90 дақиқа майдонда кураш олиб боришди. Ярим финал йўлланмаси учун баҳс битта учрашувдан иборат эканлиги боис, жамоалар илк таймда эҳтиёткор, иккинчи бўлимда эса таваккал қилишга мажбур эдим. Зеро, уйда ўйнаяпмиз, гол урмасдан ютишни иложи йўқ фақат ва фақат олдинга боришимиз керак эди ва Баҳодир Насимов иккита голи билан захирадан тушиб ишончни оқлади. Ғалаба учун бутун жамоага раҳмат дейман.

Ўйин 90 дақиқа давом этди ва йигитлар охиригача курашишди. Мухлисларимиз ҳам “12-ўйинчи” сифатида бизга катта куч беришди ва якунда ярим финал йўлланмасини ҳал этдик.

Биз кубок баҳсларига йилни бошидан жиддий эътибор қаратаяпмиз, дея оламан. Энди ярим финалга чиқдик ва бир қадамдан кейин финалга чиқишимиз мумкинлигини йигитларимиз ҳам тўғри тушуниб туришибди. Финалгача бир қадам қолганда орқага чекиниш йўқ. Охиригача курашамиз. Шота Арвеладзе ўтган турда “Пахтакор”нинг требл қилиш учун курашиши ҳақида айтди. Шунга қарамай, биз ҳам кучимизга ишониб, дастлаб ярим финалдан ўтишга интиламиз. Ҳозирча мақсадимиз финалга чиқиш. Ундан кейин нима бўлиши эса фақат Худодан.

Усмон Ибодов ёзиб олди.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика