Latest news

10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  1 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  1 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  16 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  170 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3

Даврон Файзиев: “Динамо” Лига Кубогида финалгача боришга интилади” News

Даврон Файзиев: “Динамо” Лига Кубогида финалгача боришга интилади”

Ўзбекистон Лига Кубоги 1-тури доирасидаги “Динамо” – “Сурхон” (5:0) учрашувидан кейин самарқандликлар бош мураббийи Даврон Файзиев ўйин ҳақида фикр билдирди.

- Янги турнир саналмиш Лига Кубогини ажойиб тарзда бошладик. Билишимча, янги турнир савияси янада оширилади. Бугун мухлисларга ёқадиган чиройли ўйин ўтказдик. Якунда йирик ҳисобда зафар қучишга муваффақ бўлдик. Энди келаси учрашувларга ҳам худди бугунгидек жиддий ҳозирлик кўришга ва шундай ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Лига Кубогидаги вазифамиз ҳақида гапирадиган бўлсам, ушбу мусобақада олдимизга қўйган мақсадимиз – Лига кубоги мусобақаси финалига қадар етиб бориш. Баъзи жамоалар балким кубок беллашувларидан кўра ички чемпионатда яхшироқ иштирок этишни кўзлар. Биз эса ўзимиз иштирок этадиган ҳар учала турнирда ҳам муносиб қатнашишга ва Самарқанд аҳлини хурсанд этишга бел боғлаганмиз.

Очиғини айтаман, бугун майдонга ўйин амалиёти камроқ бўлган таркибимизни туширгандим. Аммо бу таркибимиз ҳам кўрсатмаларни ажойиб тарзда бажариб, барча футболчиларимиз жуда яхши ўйин намойиш этди. Шахсан ўзим бош мураббий сифатида Суперлиганинг навбатдаги турлари, жумладан “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўйинда қайси футболчиларни асосий таркибга киритиш борасида жиддий ва ёқимли бошоғриққа дуч келаман. Сабаби бугунги таркибимиз ҳам юқори даражада ўйин намойиш этди. Қўл остимдаги 27 нафар футболчи ҳам асосий таркибга муносиб бўлмоқда. Бугун йигитлар синовдан жуда яхши ўтишди.

Чиндан ҳам бундай йирик ҳисобли ғалабани кутмагандим. Икки жамоа ҳам захира таркибида ўйнади демаган бўлардим. Чунки, икки жамоада ҳам ўйинда асосий таркиб футболчилари ҳам тушишди. “Сурхон” таркибини оладиган бўлсак. Саломов, Станоевич, Бубанья, Омоновдан ташқари қолган футболчилар асосий таркибда тўп суриб келган йигитлар эди. Бугунги натижа кўрсатдики, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Йигитларимиз иштиёқидан жуда хурсандман. Аминманки, биз мана шундай шижоат ва иштиёқни сақлаб қолсак, кўзлаган мақсадларимизга ета оламиз. Чемпионат билан бирга, Ўзбекистон Лига кубоги ва Ўзбекистон Кубогида имконқадар марра чўққисигача етиб бориш.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика