Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  3 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  97 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Даврон Файзиев: "Бухоро"дан таклиф тушгани рост. Барчасига бугун ойдинлик киритамиз" News

Даврон Файзиев: "Бухоро"дан таклиф тушгани рост. Барчасига бугун ойдинлик киритамиз"

Кеча "Бухоро" жамоасига Даврон Файзиевнинг бош мураббий бўлиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу маълумот қай даражада ҳақиқатлигини билиш мақсадида мураббий Даврон Файзиевга юзландик.

"Ҳа, "Бухоро"дан таклиф тушгани рост. Янги йилдан бир кун олдин таклиф билан чиқишди, ҳурматсизлик бўлмасин деб рад қилмадим. Бугун Бухорога келдим, тушликда клуб раҳбарлари билан учрашиб, гаплашиб барчасига ойдинлик киритиб оламиз. Бу ерга келдим дегани "Қўқон-1912"дан расман кетганимни англатмайди. Қўқонда ҳам Бахтиёр Ашурматов билан биргаликда яхши натижалар қайд эта олдик, юқори ўринлар учун курашдик. Аввалги йилларга қараганда бир бош баланд сакрай олдик. "Бухоро"ни қабул қилиб олишим қанчалик амалга ошади бунга яқин вақтларда аниқлик киритиб оламиз",- дейди Даврон Файзиев.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз мураббий бунга қадар "Суғдиёна", "Динамо" жамоаларида бош мураббий сифатида фаолият олиб борган, ўтган мавсумда "Қўқон-1912" жамоасида Бахтиёр Ашурматовга бевосита яқиндан кўмаклашди.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика