Latest news

17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  0 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  0 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" – "Арсенал". Таркиблар маълум  4 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  25 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  11 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  15 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  7

Даврон Файзиев: "Бугунги ғалабани узоқ йўл босиб келган мухлисларга бағишлаймиз" News

Даврон Файзиев: "Бугунги ғалабани узоқ йўл босиб келган мухлисларга бағишлаймиз"

Про лиганинг учинчи туридан ўрин олган "Олимпик" - "Бухоро" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев фикрларини билдириб ўтди

"Авваламбор, "Олимпик" жамоаси раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман, ташкилий ишлар ҳамда сифатли майдонда тўп тепишга шарт-шароит яратиб беришгани учун.

Ўйинга тўхталадиган бўлсам, бугунги баҳсга ўта жиддий тайёргарлик кўрган эдик. "Олимпик" яхши шаклланаётган ёшлардан иборат жамоа, мураббийи ҳам замонавий фикрлайдиган яхши мутахасис ҳисобланади. Аммо ҳар бир жамоа ўз олдига ғалабани мақсад қилиб қўйган бўлади, бизнинг ҳам ўйлаган режаларимиз амалга ошди. Ўйлайманки бугунги баҳс, барчага манзур бўлди. Қолаверса, бизни ёлғизлатиб қўймаслик учун Бухоройи шарифдан ташриф буюрган мухлисларимизга катта рахмат деб қоламан. Уларнинг қўллаб қуватлашини биз ҳар доим ҳис қилиб турамиз. Ғузор, Олмалиқ ва мана бугун Тошкентда ҳам биз билан бирга бўлишди. Бугунги ғалаба мухлисларимиз учун.

Клубимиздаги ёш футболчилардан бири ҳозирда "Олимпик"да ўйнамоқда. Учтаси ўз жамоамизда қолган. Сардор Иззатов, Нуриддин Музаффаров, Анвар Жўраев. Жўраев яқинда олимпия терма жамоаси таркибида Анталиядаги турнирда иштирок этиб қайтди. Барибир кўпроқ маҳаллий футболчиларга эътибор берамиз. Лекин олдимизга катта мақсад қўйилган яъни "Бухоро"ни Суперлигага қайтариш. Қолаверса У18 жамоамизни маҳаллий бухоролик футболчилар ташкил қилишмоқда. Уларга ҳам эътибор қаратамиз. Ўзим яқиндан танишган футболчиларни барчасини жамоада олиб қолганман",- дейди Даврон Файзиев.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика