Latest news

12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  1 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  1 10:20Неймар яна жароҳат олди  3 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  9 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  13 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  5

Даврон Файзиев: «Бу йил Муборакдан ҳеч ким очко билан қайтмаганди, буни биз уддаладик» News

Даврон Файзиев: «Бу йил Муборакдан ҳеч ким очко билан қайтмаганди, буни биз уддаладик»

Tags :  Динамо
Про-Лига 16-тури доирасидаги марказий ўйин «Машъал» - «Динамо» (0:0) учрашувидан кейин «Динамо» бош мураббийи Даврон Файзиев ўз фикрларини билдирди.

- Муборакдаги ўйиндан олдин футболчиларимизга ушбу баҳсда битта гол ўйин тақдирини ҳал этишини таъкидлагандим. Биз учун энг асосийси ҳимояда мустаҳкам тўп суриб, вазиятларни голга айлантириш эди. Ўйин давомида икки томонда ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. Мезбонлар ҳужумлари вақтида дарвозабонимиз ва ҳимоя чизиғимиз яхши ўйин намойиш этди. Бизда ҳам биринчи бўлим якунида жуда яхши вазият юзага келганди, аммо ҳужумчимиз дарвоза устунини нишонга олди. Бу йил ҳеч ким Муборакда “Машъал” билан баҳсда очко олмаганди, биз буни уддаладик. Муборакда пешқадам “Машъал” майдонидан очко билан қайтиш ёмон натижа эмас.

Мени ажаблантираётган жиҳат, жамоамизнинг ҳар ўйинда турли руҳий ҳолатда тушаётганлигидир. Пешқадам жамоаларга қарши жанговар кайфиятда, аутсайдер клубларга қарши кучига тўғри баҳо бермаслик кайфияти борлиги мени қониқтирмаяпти. Бу борада иш олиб борамиз.

Жамоамизга қўшилган янги футболчилар бугун дастлабки ўйинларида майдонга тушганликларини инобатга оладиган бўлсак, яхши киришиб кетишди. Акмал Холмуродов “Динамо” учун бегона эмас, у 3 йил давомида клуб шарафини муносиб ҳимоя қилган. Суҳроб Иззатов ва Аббосбек Жумақулов сингари ёшларни ижара асосида “Бунёдкор”дан олдик, улардан ҳам умидимиз катта.

Кейинги турда дам оламиз, танаффус олди сўнгги турда эса “Норин” билан майдонга фақат ғалаба учун тушамиз. Учинчи давра олдидан вазиятни имконқадар яхшилашимиз керак.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика