Latest news

16:03"Байер" Алонсонинг "Реал"ни бошқаришни истаётганини билади ва мураббийга тўсқинлик қилмайди  0 15:37"Локомотив" — "Жайхун". Таркиблар маълум  1 15:17"Боруссия" "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:50"Динамо" — "Рубин". Ашурматов захирада  1 14:30"Манчестер Юнайтед" деярли 60 млн евро турадиган футболчига қизиқиш билдирмоқда  1 14:01"Ливерпуль" Салоҳ билан шартнома узайтирилганига қарамай, АПЛдан вингер сотиб олмоқчи  1 13:37"Реал" Рауль Асенсио билан шартномани узайтирди  1 13:10"Манчестер Сити" 70 млн евродан ортиқ маблағга португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 12:44Мурод Исмоилов: "Левченко борасида тезкор қарор чиқарилмаслигини истардим"  17 12:32"Тоттенхэм" "Барселона" футболчисини нишонга олди  1 12:05"Рома" А Сериядаги мағлубиятсиз сериясини 17 ўйинга етказди  13 11:41Иммобиле Италияга қайтиши мумкин?!  4 11:18Нико Уильямс МЮ билан ўйин ҳақида: "Ушбу қарама-қаршиликда фаворит йўқ, улар АПЛда пастда жойлашишган. Биз "Атлетик Бильбао" нималигини кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  9 10:54Раньери «Рома»нинг «Верона» устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди  1 10:27Про лига. Бугун 3-тур якунланади  0

Даврон Файзиев: “Бизга омад етишмаяпти” News

Даврон Файзиев: “Бизга омад етишмаяпти”

“Сўғдиёна” – “Нефтчи” учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев қатнашди.

– Барча гувоҳ бўлди – бугун жуда қизиқарли ўйин бўлди. Лекин натижа бизнинг фойдамизга ишламади. Биз сўнгги турлардаги учрашувларимиздан сўнг ўзимизга бўлган ишончни қайтараётган эдик. Мухлислар биздан албатта чиройли ўйин ва ғалаба кутишаётган эди. Бугунги натижа учун улардан узр сўрайман.

Бизнинг оғир кунларимизда ҳам, хурсандчилик кунларимизда ҳам тинмай қўллаб-қувватлаб туришаётганликлари учун мухлисларга раҳмат айтаман. Уларни ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, ўйин биринчи тўп киритилгунга қадар давом этди. Агар биз биринчи бўлиб тўп киритганимизда биз ғалаб қозонардик.

Умумий томонлама олиб қаралганда бугунги ўйин дуррангга мос эди. Ташкиллаштирган кўплаб хавфли вазиятларимизда сўнгги зарбани берадиган футболчи топилмади. Турнир жадвалининг пастки қисмида жуда қизғин кураш кетаяпти. Бу курашда олдиндан қўл кўтариш бўлмайди. Кўп учрашувларда етарлича 100 фоиз голга тортадиган вазиятлар яратаяпмиз. Уларни голга айлантиришда маҳорат ва омад етишмаяпти. Омад ҳам ўз-ўзидан келавермайди. Омад келиши учун тинмай меҳнат қилиш лозим. Омадни ўз томонимизга оғдириш йўлида ишлашда давом этамиз.

Жасур Ҳакимов кеча жамоа машғулотларига қўшилди. Унда чарчоқ аломатлари борлиги учун таркибга киритмадим. Шунингдек “Нефтчи” жамоасига қарши салкам икки ҳафта давом этган машғулотларимизда ҳам Жасур иштирок этмаганди”, - дейди Даврон Файзиев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика