Latest news

13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  2 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  3 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1 08:16Алексис Санчес Ла Лигага қайтди  1 07:48Расман. Сенне Ламменс - "Манчестер Юнайтед" футболчиси  4

Даврон Файзиев: «Биз таслим бўлмай, охиригача курашамиз» News

Даврон Файзиев: «Биз таслим бўлмай, охиригача курашамиз»

«Динамо» - «Орол» (2:0) учрашувидан кейин Самарқанд жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиев ўйин борасидаги фикрларини билдирди.

- Авваламбор, Про-Лигадаги дастлабки ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман. Кўрганингиздек, бугунги ғалаба осон эмас, анча асабий руҳда қўлга киритилди. Асабий деганимга сабаб, вазиятлардан фойдаланиш бобида кўп имкониятларни кўкка совураяпмиз. Жуда асабийлашаётганим сабаби, футболчиларимиз ўз меҳнатлари қадрига етмай, шунча вазиятлардан бой беришмоқда. Вақт эса ўтмоқда, бизни оғир ўйинлар кутаяпти. Бугун ниманинг устидан ишлашимиз лозимлиги яна кўринди. Асосийси ғалабага эришдик, йигитларга раҳмат, умид қиламанки, омадсизлик ортда қолиб, бу муваффақиятлари ўйинларимизнинг бошланиши бўлиб хизмати қилади.

- Олдинда “Динамо”ни “Қизилқум”га қарши муҳим кубок учрашуви кутиб турибди. Бугун Миркомил Локаев, қолаверса яна қатор ҳимоячилар жароҳат олганлигини инобатга олсак, бу вазиятдан қандай чиқиб кетмоқчисиз?

- Афсуски, таркиб борасида муаммоларимиз бор. Айтганингиздек, айниқса ҳимоя чизиғи бошоғриқ бўлиб турибди. Умид қиламанки, Локаевнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмайди. Бунёд Исроилов ҳам “Қизилқум”га қарши ўйингача шай ҳолатда бўлиши керак. Қолган футболчиларимизнинг ҳам ўша ўйинга қадар бўлган ҳолатига катта эътибор берамиз. “Қизилқум” Суперлига сўнгги турида амалдаги чемпион “Локомотив”ни сафарда мағлуб этишига сал қолди. Бу ўйинда жамоанинг кучи яққол кўринди. Рақиб кучли футболчилар, яхши легионерларга эга бўлсада, “Динамо” осонлик билан таслим бўладиган жамоа эмас. Мухлисларимиз бизнинг 12-ўйинчимиздек қўллаб-қувватлашса, биз ҳар қандай ҳолатда ҳам ғалаба учун курашамиз.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика