Latest news

01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  1 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  2 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  4 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  66 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  10 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6

Даврон Файзиев: "Андижон" билан ўйинда 2 очко йўқотдик" News

Даврон Файзиев: "Андижон" билан ўйинда 2 очко йўқотдик"

«Динамо»- «Андижон» (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев учрашув борасида ўз фикрларини билдирди.

- Даврон ака, турнир жадвалидаги ҳолатдан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, бугун “Динамо” пешқадамлардан бири бўлган “Андижон” билан ўйинда 2 очко йўқотдими ёки 1 очкони қўлга киритдими?

- Бугун ғалабани қўлдан чиқардик, яъни 2 очко йўқотдик деб ўйлайман. Лекин, ўтган уй ўйинларимиз “Хоразм”, “Шўртан” билан ўйинлардан кўра, жамоа ўйинида нисбатан ўзгариш бор. Бугун ҳар икки жамоа ҳам ғалаба қозониши мумкин эди. Аммо, ҳисоб 1:1 бўлгач, рақиб кўпроқ ҳимоя, биз эса ҳужумкорликни оширганимиз боис, очко йўқотдик деган бўлардим. Сабаби бугун фақат ғалабани кўзлагандик. Жамоа охиригача курашди. Тинмай ёққан ёмғирга қарамай, футболчиларни олдинга бошлаб турган мухлисларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман. Бугун дуранг қайд этилган бўлсада, майдонда муросасиз, жанговар ўйин гувоҳига айландик.

- Жамоа ўйинидан қониқдингизми?


- Тўлиқ қониқдим, дея олмайман. Айниқса, таркибимиздаги ёш футболчиларнинг жамоа ўйинига фойдаси кам тегаяпти. Айниқса, “Андижон” билан таққосласак, уларнинг таркибидаги иккита ёш футболчининг кўпроқ нафи тегмоқда. Бу борада биз ҳали ишлашимиз керак. Қолаверса, жароҳатлар ҳам бизни жуда қийнамоқда.

- Бугун таркибда марказий ҳимоячилар йўқлиги жароҳатлар билан боғлиқми?


- Афсуски, шундай. Таркиб борасида жиддий муаммолар бор. Виктор Григорьев, Бунёд Исроилов сингари марказий ҳимоячилар жароҳати боис, бугун Акмал Бозоров, Комил Шарофутдинов сингари яримҳимоячиларни ҳимояда ўйнатдим. Қолаверса, Муйдин Мамазулумов, Далер Алмасжонов сингари футболчиларимиз ҳам жароҳати боис, таркибда йўқ. Айниқса, қўл остимда фақатгина 3 нафар 18 ёшгача бўлган футболчилар қолгани хавотирга солмоқда. Уларнинг иккитаси доимо майдонда бўлиши шартлигини инобатга олсак, навбатдаги йўқотиш жиддий муаммога айланиши мумкин.

- Бугунги ўйинни 1-даврадаги нисбатан энг яхши ўйин бўлди дея оласизми?


- Нисбатан олсак, ҳа, жамоа ўйини ўзгармоқда. Айтайлик, бугун “Андижон”га нисбатан кўпроқ голли вазиятга эга бўлдик, аммо фойдаланиш бобида оқсадик. Биз рақибга нисбатан кўпроқ ғалаба қозонишни истадик, аммо омад бизга кулиб боқмади. 4 кундан кейин сафарда бу жамоага қарши тўп сурамиз. Тезроқ тикланиб, ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак. Эътибор қилган бўлсангиз, жамоа 1 тадан ортиқ гол ура олмаяпти, яъни вазиятлардан фойдаланишимиз яхши эмас. Қачонки, кўпроқ гол уришни бошласак, натижа ҳам, ғалаба ҳам келади. Курашишда давом этамиз.

Усмон Ибодов суҳбатлашди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика