Latest news

13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  0 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  6 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  5 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  4 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  3 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  16 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  17 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  7

Даврон Файзиев: "Сўғдиёна" кўпроқ 4-3-3 тактикасида ўйнайди" News

Даврон Файзиев: "Сўғдиёна" кўпроқ 4-3-3 тактикасида ўйнайди"

«Сўғдиёна» - «Машъал» 1:1 ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида «Сўғдиёна» жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиев журналистларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берди.
-  Бугунги ўйин тенг курашлар остида бошланди. “Машъал” жамоаси иштирокидаги ўйинларни кўриб, таҳлил қилиб ўрганиб чиққан эдик. “Машъал” анчагина яхши шаклланган жамоа. Улар бежизга олий лигага йўлланмани қўлга киритмаган. Биз бугунги ўйингача яхши тайёргарлик кўрдик. Тўғри баъзи муаммоларимиз ҳам йўқ эмас. Муаммо ҳаммада бор. Улар вақти соати билан ўз ечимини топади. Менимча бугун мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди. Шогирдларим кўрсатган ўйиндан 70-80 фоизга кўнглим тўлди. Лекин натижадан эмас. Негаки, ҳеч қайси мураббий ўз уйида дурранг ўйнашни ёки мағлуб бўлишни сира ҳам ҳоҳламайди.Хавфли вазиятлар ҳақида гапирадиган бўлсам, рақибга нисбатан бизда кўплаб вазиятлар ташкиллаштирдик.

-  Жамоага янги қўшилган футболчиларнинг бугунги ўйиндаги ҳаракатлари сизни қониқтирдими?

-  Уларнинг ҳаракатини мухлислар, мутахассислар учрашув давомида кузатиб боришди. Мен уларга баҳо бера олмайман. Бир нарсани айта оламан: агар мен бу янги футболчиларга ишончим бўлмаганда жамоада олиб қолмаган бўлардим.

-  Бугун иккинчи бўлимда бир нарса кўзга ташланди: футболчилар кўп вазиятларда сўнгги қарорни қабул қилишда иккиланиб қолишмоқда.

-  Ҳа, буни ўзим ҳам кузатдим. Бунга сабаб, бизда яққол лидер йўқ. Ўйин тақдирини ҳал қила оладиган футболчи йўқ. Жамоамиз асосан ёшлардан таркиб топган. Биз асосан бор эътиборимизни жамоавий ўйинга қаратмоқдамиз. Керакли вазиятларда, ўйин давомида футболчиларга ўзим кўрсатмалар бериб бораяпман.

-  Ушбу мавсумда қандай ўйин услубини қўлламоқчисиз?

-  Биз кўпроқ 4-3-3 тактикасида тўп сурамиз. Бу мухлисбоп ўйин кўрсата олишимизга ёрдам беради.Футболда кўпроқ голлар бўлиши керак. Менга кўпроқ шундай йўналиш ёқади. Мен ҳар доим ўз шогирдларим ўйин давомида жароҳат олгудай бўлсалар, вақтни чўзмай , тезроқ туриб ҳаракат қилишларини ўқтираман. Футболчилар ўзлари кўрсатган ўйинидан учрашувлардан сўнг роҳатланишларини хоҳлайман. Мен фақат ҳужумкор ва очиқ футболни ёқтираман.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика