Latest news

07:30Чемпионлар Лигаси 1/16 финалининг биринчи ўйинлари якунлари бўйича “Ҳафта ўйинчиси” мукофотига номзодлар эълон қилинди  0 07:01Ахбор Имомхўжаевнинг ёрқин хотирасига бағишланади: "10000 метр баландликда уюштирилган интервью"  0 03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  7 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  0 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  19 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  10 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  14 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  15 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  15 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  1

Даврон Файзиев: “Муаммолар гирдобидамиз” News

Даврон Файзиев: “Муаммолар гирдобидамиз”

"Насаф" - "Сўғдиёна" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев ўз фикрларини билдириб ўтди.
-Авваламбор “Насаф”ни ғалаба билан табриклайман. Бизнинг хатоларимиз қимматга тушди. Биринчи бўлимда йигитлар кўрсатмаларимни бажаришди. Лекин “Насаф” ҳисобни очгач, бизни олдинга юришга мажбур қилди ва хатоларимиздан унумли фойдаланди. Лекин футболчиларимга миннатдорчилик билдираманю Шундай оғир вазиятда бўлишмизга қарамай улар матонат кўрсатишмоқда. Яширишнинг ҳожати йўқ: хозирги молиявий ҳолатимизга ҳавас қилиб бўлмайди. Шунга қарамай охиригача кураш олиб борамиз.

-Лекин бугунги ўйин билан жамоангиз юқори поғоналарда юришга лойиқ. Аммо натижа ҳавас қилгулик эмас...


-Олдин ҳам бу каби фикрларни эшитганман. Юқорида таъкидлаб ўтдим: бизнинг имкониятларимиз жуда чекланган. Ҳатто Зоминда ҳам фақат ўйин куни бориб, худди меҳмонда тўп тепгандек, майдонга чиқаяпмиз. Шунга қарамай, биз жамоани Олий лигада олиб қолмоқчимиз ва бунинг учун охиригача кураш олиб борамиз.

-Ўтган турда жамоангиз кўрсатган натижа кўпчилик сайтларда келишилган ўйин сифатида баҳоланди. Бунга сизнинг муносабатингиз?

-Шу саволни кутгандим. Мен сизга ҳозир шароитимни тушунтирдим. Шу ҳолатда  қандай қилиб “Навбаҳор” билан келишиб, ютуққа эришишим мумкин? Агар шу каби ишлар қўлимдан келганимда бугун “Насаф”дан ҳам очко олиб кетишим керак эдику. Ҳарқалай, беш йил шу жамоа сафида тўп тепганман?! Бу футбол олдиндан натижани айтиб бўлмайди. Агар шунақа бўлган бўлсак, демак Италияда яқинда ўтказилган “Парма” - “Милан” ўйинида ҳам ҳисоб келишган, деб ҳисоблаш мумкин эканда?!

-Жамоанинг молиявий имкониятларини паст бўлсада, жамоа таркибига иккита легионер таклиф этгансиз. Бугун уларнинг ҳар иккаласи ҳам аъло даражада ҳаракат қилишди...


- Агентларга мурожжат қилганимда, менга айнан Коблашни тавсия этишганди. Назорат учрашувларида у яхши томонларини кўрсата олди ва у билан шартнома туздик. Лекин ҳозирча у билан тузилган шартнома бандларини тўлиқ бажарганимиз йўқ. Лекин агар Олий лигада қоладиган бўлсак, ушбу футболчиларни жамоамиз сафида олиб қолишга ҳаракат қиламиз. Тўпни ўзида сақлаб тура олиш билан бирга, гол сезиш қобилияти ҳам бор.

-Жамоа қачон ўз стадионида меҳмон жамоаларни қабул қилишни бошлайди?

-Аслида режа бўйича Жиззахда қад ростлаган стадионимиз октябрда тайёр бўлиши керак эди. Лекин майдон майсасини керакли ҳолатга келтириш бирмунча вақт талаб этади. Насиб этса келгуси йили Наврўз байрамига қадар бу мажмуа масумга тахт бўлади. 20 гектар майдонда футбол майдони билан бирга спортчилар учун яна бошқа кўплаб қулайликлар яратилади.

"Насаф" матбуот хизмати.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика