Latest news

18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  0 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  2 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  0 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  4 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  7 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  11 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  8 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4

Даврон Файзиев: "Мен ўйиннинг қаерда ўтишини белгиламайман" News

Даврон Файзиев: "Мен ўйиннинг қаерда ўтишини белгиламайман"

Олий лига 10-тури доирасида бўлиб ўтган "Сўғдиёна" - "Пахтакор" (0:3) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этди.
Д.Файзиев: - Ўйин биз кутгандек бошланди. Ўзимиз ўйлаган режаларни амалга оширдик. Бироқ иккинчи бўлим бошида ўтказиб юборилган голдан кейин руҳий тушкунлик кузатилди. Йирик ҳисобда ютқаздик, лекин мухлислар ўйиндан қониқиш ҳосил қилишганга ўхшади. Мухлислар учрашув тугагач, бизни олқишлар остида кузатиб қўйишди. Рақиб билан тенгма-тенг курашдик, фақат ўйин борасида. Ҳисоб эса “Пахтакор”нинг маҳоратини кўрсатиб турибди. Уларда имконият бўлиши билан ҳисобни очишди ва имкониятлардан фойдаланишди. Бизда таркибда йўқотишлар бўлди. Комилов дисквалификация, Ражабов бетоблиги туфайли майдонга туша олмади. Уларнинг ўрнига тушган футболчилар имкон қадар яхши ўйнашга ҳаракат қилишди.

Чемпионат турдан-турга қизиб бормоқда. Ишқибозларга совға тайёрламоқчи эдик. Ҳеч бўлмаганда дуранг натижага эришишни хоҳлагандик. Афсуски, буни уддалай олмадик.
Бизга мухлисларнинг фаол қўллаб-қувватлаши ҳам етишмади. Биз киритган биринчи тўп ҳисобланмагани ҳам йигитларга салбий таъсир қилгандек туюлди.

Вазифам футболчиларни ўйинга тайёрлаш. Мен ўйиннинг қаерда ўтишини белгиламайман. ПФЛ бизга Зоминда ўйнашни тақиқлади. Самарқандда ўйнашни хоҳлагандик, бироқ у ерда тадбир ўтказилиши сабабли яна Янгиерда ўйнашга мажбур бўлдик. Жиззахдаги стадион ва майдон тайёр, бироқ югуриш йўлакчасини битираётган қурувчилар бунга рухсат беришмади. 10 тур ортда қолди ва биз ҳали ўз майдонимизда ўйнамадик. Бироқ буни муваффақиятсизликка сабаб қилиб келтирмоқчи эмасман. Бизда жамоа шаклланиши давом этмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика