Latest news

04:24Илёс Зейтуллаев: "Бу кетишда италияликлар бизга эмас, ўзбек футболчилари Европага боришади"  0 04:22Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман"  0 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверде 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  99 00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  2 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  1 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  34 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  2 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  1 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   12 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1

Даврон Файзиев: "Машъал"ни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман" News

Даврон Файзиев: "Машъал"ни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман"

"Машъал" - "Сўғдиёна" (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев ўз фикрларини билдирди.
"Машъал"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун рақиб бизни ютгани йўқ, ўзимизнинг хатоларимиз туфайли мағлуб бўлдик. Дастлабки дақиқаларда голлар ўтказиб юбордик. 0:3 ҳисобида ютқазиб туриб ўйинни ўз томонимизга оғдириш жуда қийин иш.

Йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ, улар қўлларидан келганича ўйнашди. "Машъал" биринчи даврада ҳам яхши ўйнаб келаётганди. Мағлубиятни ҳам мард бўлиб тан олиш керак. Бугун натижа борасида ютқаздик, аммо ўйин борасида улардан қолишганимиз йўқ. Ҳаққоний ғалаба билан "Машъал"ни табриклайман.

"Динамо"га ўтишим ҳақидаги хабарлар миш-миш эди. Бугун "Сўғдиёна"ни майдонга бошлаб тушдим, демак ҳалиям шу ерда ишлаяпман. Раҳбарият менга тўлиқ ишонади. Иш тўғри йўлга қўйилса натижа ҳам келади, бунга оз қолди. Олдимиздаги мақсад олий лигада қолиш. Вазиятга реал қарасак жамоа элитада қолишга қодир.

"Олександр Коблаш ҳақида гапирадиган бўлсак, бу футболчи "Навбаҳор"да кўрикда бўлди. Сўнгра "Андижон"да ўйнади. У охирги икки-уч кунда тиббий кўрикдан ўтди, кейин трансфер қоғози келмади, Тошкентга бориб келди. Шу боис бугун уни захирадан туширдим", - дейди Даврон Файзиев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика