Latest news

21:53"Челси" сўнгги марта 1 ярим йил олдин гол урган ҳужумчисини сотиб юборди  0 21:34Душан Тадич БАА жамоасига ўтди  0 21:15Суперлига. "Бунёдкор" – "Шўртан" (матнли трансляция)  1 21:10Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро" 1:0 (матнли трансляция)  5 21:03Суперлига. Олмалиқда кечган "Хоразм" – "Сурхон" учрашувида жанговар дуранг  15 20:52"Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 20:51Суперлига. "Бунёдкор" – "Шўртан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:15Хойлунд "Манчестер Юнайтед"дан кетишга шошилмаяпти  1 19:43Эксперт фикри. Расул Раҳмонов: "Андижон"да ўзига бўлган ишонч уйғонмоқда"  0 19:22"Бунёдкор" стадиони CAFA мусобақаси мезбони бўлиб қоладими?   14 18:37"Андижон" Қаршида "Насаф" билан дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 18:24"Нефтчи" Қўқонда қийин ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 18:06"Бунёдкор" стадионида тахминан 2 ой футбол ўйнаб бўлмайди  7 17:39Суперлига. "Шўртан" "Бунёдкор"ни Тошкентда ютмаган  3 17:15"Реал" Родригога ўринбосар топиб қўйди  2

Даврон Файзиев: "Керакли натижа қўлга киритилмади" News

Даврон Файзиев: "Керакли натижа қўлга киритилмади"

"Сўғдиёна" - "Металлург" (0:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Даврон Файзиев иштирок этди.
"Ўйин жаноговор руҳда ўтди. Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди, фақат гол бўлмади. Янгиерда кўпгина мухлислар "Металлург"га мухлислик қилишди. Сабаби рақиб сафида янгиерлик футболчи ўйнади. Жиззахдан кўплаб ишқибозлар келиб бизни қўллаб туришди. Керакли натижа қўлга киритилмади. Бугун мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди, ғалаба қозонишимиз ҳам. "Металлург"нинг ютуғи асосий таркиб футболчиларнинг сақлаб қолингани бўлди. Бугун дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолганимиздан хурсандман. Мавсумда илк очкони қўлга киритдик. Кузда очколар етмай қолишидан хавфсираш керак", - дейди Файзиев.

"Жиззахдаги янги стадионининг чими аъло даражада. Аммо стадионнинг ўзининг камчиликлари бор. Қачон янги ўйингоҳда ўйнашимизни билмайман. Қанчалик тез ўз стадионимизга қайтсак жамоага ҳам фойдали бўлади. Янгиердаги майдон ҳолати борасида нима дея оламан? Иккала жамоа шу майдонда ўйнади".

Сўнгги йилларда "Нефтчи"га қарши ўйинларда "Сўғдиёна" фақат мағлуб бўлиб келган, аммо буларнинг бари тарихга айланди. Жамоалар таркибида ўзгаришлар бўлган. Биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. 

Бу мавсум қанчалик юқори ўринни олсак шунчалик яхши бўлади. 10 ёки 13-ўринни олиш вазифаси қўйилмаган. Ўзим мураббий сифатида 8-ўринни олишимизни истайман, ундан юқори бўлса ҳам йўқ демайман.


"Сўғдиёна" матбуот хизмати

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика