Latest news

08:50Goal «Олтин тўп»ни ютишга даъвогарлар рейтингини янгилади. ПСЖнинг уч нафар футболчиси ТОП-10 га илк бор киришди  4 08:23“Реал Мадрид“ яна бир трансфер бўйича ишни якунлади  4 07:56Бугун Ўзбекистон ОТЖ Францияга қарши баҳс олиб боради  6 07:23БАА Спорт вазирлиги "Ҳаммамиз оқлар тарафидамиз" кампаниясини ўтказмоқда: Спорт федерацияларига бепул чипталар тарқатиляпти  24 00:44Сон Хён Мин "Тоттенхэм"ни тарк этиши ва Саудия клубига ўтиши мумкин?!  0 00:19Лука Модрич янги клуби билан қачон шартнома имзолайди?  1 23:44"Тоттенхэм" янги уй либосини тақдим этди  2 22:42Инзаги "Ал Ҳилол"да қанча маош олади?  2 22:07ПСЖ украиналик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи, аммо...  0 21:32"Ал Ҳилол"га ўтишга рози бўлмаган Тео Эрнандес испан гранди сафига ўтиши мумкин  4 21:05Инзагининг ўрнига "Интер"га ким бош мураббий бўлади?  4 20:41Инзаги "Интер"ни тарк этди, унинг янги клуби ҳам маълум  9 20:15"Челси" А Сериядаги дарвозабон бўйича ишни бошлади  4 19:39Пенальтидаги “иккинчи тегиниш” қоидасига ўзгартиш киритилди   16 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Францияда машғулотларни давом эттирмоқда  3

Даврон Файзиев: "Илк бор "Бунёдкор"ни мағлуб этганимиздан жуда хурсандман" News

Даврон Файзиев: "Илк бор "Бунёдкор"ни мағлуб этганимиздан жуда хурсандман"

"Сўғдиёна" - "Бунёдкор" (2:1) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Даврон Файзиев ва ҳужумчи Жасур Ҳакимов қатнашди.
"Бутун жамоамизни, мухлисларни, раҳбариятни, бизга ишонган барчани табриклайман. Ишончни оқладик деб ўйлайман. Ўйин қизиқарли бўлди. Худди "Машъал"га қарши тайёрлангандек тайёрландик. Тайёргарлигимиз ўз мевасини берди", - дейди Файзиев.

"Энди кейинги ўйинларга тайёрланиш керак. Бугунги кун тарихга кирди. Сабаби эрталаб учрашув превьюсини кўргандим. "Сўғдиёна" йирик ҳисобларда ютқазгани, атига битта гол урилгани... Йигитларга бугун ғалаба қозонсак тарихга киришимизни таъкидладим. 8 йил давомида биринчи бор "Бунёдкор"дан очко тортиб олди. Шу мени жуда ҳам хурсанд қилди. Мусобақа жадвалида ҳам бироз бўлса ҳам аҳволимизни яхшилаб олдик".

"Учта ҳужумчи билан ўйнадик. Ҳимояланганимизда Анвар Ражабов орқароққа қайтиши керак эди. У бор кучи билан ўйнади. Марказда узилишлар бўлгани рост. Лекин йигитларимга эътирозим йўқ. Камчиликларни ўрганиб чиқамиз".

"Олександр Каблаш билан ҳозиргача гаплашиб турамиз. Агар имконият бўлса уни жамоага чақирамиз. Ҳужум чизиғида рақобат кучайишини истаймиз".

Жасур Ҳакимов: "Мухлисларнинг қўллаб қувватлашди, мураббийлар ишончи. Бугун жамоавий ғалабага эришдик. Шунчаки мен гол урдим, бу голларда барчанинг хиссаси бор". 

Жасур Ҳакимов: "Даврон Файзиев ёшларга ишонадиган мураббий. Мағлуб бўлсак ва футболчи хато қилса уни захирага ўтказиб қўймайди. Шу ҳислатларини қадрлайман".
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика