Latest news

21:53"Барселона" Кристенсен бўйича қарорини ўзгартирди  0 21:22"Антверпен" — "Ауд-Хеверле Лёвен". Таркиблар маълум  3 21:16"Кристал Пэлас" трансферларга катта пул ишлатган "Ливерпуль"ни мағлуб қилиб, Англия Суперкубогини қўлга киритди!  24 20:55"Ман Сити" Доннаруммага қизиқмоқда. Клуб "Галатасарой" билан келишуви бор Эдерсоннинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда  0 20:30Суперлига. "Сўғдиёна" Жиззахда "Машъал" билан ўйинда ғалабани ўзиники қилди  12 20:04"Ризеспор" — "Гёзтепе". Чемпионатнинг илк тур ўйини учун таркиблар маълум  0 19:54"Ливерпуль" Англия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 18:28Суперлига 17-тур учрашувларидаги ҳакамлик қарорлари таҳлили  2 16:55"Насаф" охирги бор Фарғонада "Нефтчи"ни қачон ютган?  18 16:30Суперлига. Марказий ўйинларга бой 18-тур превьюси  5 16:10"Футбол олами". "Пахтакор"да мағлубият, "Насаф" ва "Навбаҳор"да дуранг, "Нефтчи"да ғалаба  0 15:42Аморим Шешконинг трансфери ҳақида гапирди  0 15:17"Ман Сити" Родрига "Реал" қизиқиш билдираётганидан хавотирда  2 14:50"Челси" ёзда Вейгани сотиб юборишга тайёр  0 13:38"Интер" 30 млн евролик футболчини харид қилмоқчи  0

Даврон Файзиев: “Энг яхши ўйинни намойиш этиб мағлуб бўлиш жуда аламли” News

Даврон Файзиев: “Энг яхши ўйинни намойиш этиб мағлуб бўлиш жуда аламли”

“Пахтакор” – “Сўғдиёна” (4:3) учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев иштирок этди.
“Бугунги ўйин кўпчиликка ёқди ва голларга бой болди. Биз учун энг ёмони ғалабага яқин туриб муҳим очкони қўлдан бой бердик. Бугун чемпионга қарши энг яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатиб мағлубиятга учраш алам қилди”, - дейди Файзиев.

- Анча вақтли ҳимояга ётиб олмадингларми?

- “Пахтакор”ни қарши ҳужумларда пойладик. 3:1 олдинда бораётган вақтда яхши имкониятни қўлдан бой берган эдик. Агар ўшанда ҳисоб ўзгарганида ғалаба қозонишимиз аниқ бўлар эди. “Пахтакор”ни захираси бизникига нисбатан яхши ва уларни футболчиларида тажриба катта. Бизда эса бу камчилик.

- Кеча “Гулистон” мағлубиятга учраганидан кейин ҳамкасб ва дўст сифатида Ашурматовга нима дейсиз?

- Буни интернетда ўқидим. Телефон қилиб туша олмадим. Телефони ўчиқ экан. Мақсадсиз жамоада ишлаш қийин. Уни вазиятидан яхши хабардор эдим. Баъзан маслаҳатлашиб турардик.

- Бугунги ўйиндан мақсад нима эди?

- Ёшларимиз Янгиерда ўзимиз Зоминда. Жиззахда машғулот. Бизга ҳам осон эмас. Лекин “Гулистон” каби клубни ўз ҳолига ташлаб қўйишмаган. Сайтда превьюни ўқиб шу нарсани билдимки сўнгги маротаба жамоамиз Тошкентда 1995 йил ғалаба қозонган экан. Бугун “Пахтакор” бироз бўлсада бизни менсимаслиги маълум эди. Шундан фойдаланишимиз керак эдим. Афсуски кичик хатолар қимматга тушди. Мақсадимиз ўз орнимизни сақлаб қолиш. Бу жамоа ёш ва бироз ишлашимиз керак.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика