Latest news

08:28Александер Исак "Ньюкасл"га бойкот эълон қилди  2 07:59Бугун "Насаф" ва "Андижон" халқаро майдондаги рақибларини билиб олишади  0 07:30Суперлига. Бугун 19-турга старт берилади  0 01:47"Челси" Гарначо учун 30 миллиондан кўп тўламоқчи эмас  1 01:11Эрик тен Хаг: "Фақатгина Гарри Поттер катта тезликда яхши жамоа ташкил қилиши мумкин"  4 00:11Санчога харидор топилди  0 23:52"Реал"нинг янги футболчиси: "Мен учун энг зўр футболчи - Месси"  11 23:22Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" вазифани уддалай олмади  2 22:59Ринат Дасаев: "Ўзбекистонга Жаҳон чемпионатида омад тилайман"   1 22:38Тимур Кападзе: "Майдонга Дасаевга гол ураман деб тушган эдим"   1 22:14Доннарумма "Сити"да қанча маош олади?  6 21:53Расман: Мастантуоно - "Реал" футболчиси!  4 21:29Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" сўнгги босқич олдидан мағлуб бўлди  7 21:04"Манчестер Юнайтед" футболчиси фаолиятини "Вест Бромвич"да давом эттириши мумкин  0 20:39Ўзбекистон терма жамоаси афсоналари Россия фахрийлари билан дуранг ўйнади  17

Даврон Файзиев: "Бугун деярли 4 нафар ҳужумчи билан ўйнадик" News

Даврон Файзиев: "Бугун деярли 4 нафар ҳужумчи билан ўйнадик"

"Сўғдиёна" - "Машъал" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этди.
"Барча мухлисларни, раҳбариятни табриклайман. Дастлабки ғалабани қўлга киритиш жуда қийин бўлди. "Машъал" чақилмас ёнғоқ эканини барча билади. Бугун фақат ғалаба учун ўйнашимизни йигитларга таъкидлагандим. Зомин ҳам ўз уйимиз эканини ҳис қилдик. Бизни мухлислар қўллаб қувватлаб турди, бу жамоани олға бошлади. Шу боис барчани ғалаба билан табриклайман", - дейди Файзиев.

"Рақиб жамоага босим ўтказдик, бунинг оқибатида ҳимоячилар хато қилишди. Ғалаба қозонганларни муҳокама қилишмайди".

"Бунёдкор"га қарши ўйинда ўзимиз учун керакли натижага эришиш учун курашамиз. Барчаси майдонда ҳал бўлади".

"Бугун Муқим Тошматов бу мавсумда илк бор майдонга тушди. У ўз ўйини билан барчани лол қолдирди".

"Учрашувни 3та ҳужумчи билан бошлашимизга сабаб кўпроқ ҳужум қилишни истадик. Хаттоки тўртта ҳужумчи бўлди. Тошматов ҳам ҳужумда ўйнади, Ҳакимов, Ражабов ва Абдураҳмонов олдинда ҳаракат қилишди. Режамиз амалга ошди. Ҳозирги замонавий футболда 11 киши ҳужумда, 11 киши ҳимояда ўйнайди".
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика