Latest news

07:59ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 07:38Финляндия клуби мухлислари клуб Премер-лигадан тушиб кетганидан сўнг стадионни ёқиб юборишди  1 02:58Европа лигаси. "Рома", "Фенербаҳче" рақибига имконият қолдирмади ва барча натижалар  0 02:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 02:20Беппе Маротта "Ливерпуль"дан учралган мағлубият ҳақида: "Кучлилар ҳар доим ҳам ютавермайди"  2 01:42Бензема: "Улар бир-бирини тушунмаяпти"  1 01:18Тьерри Анри: "Реал"да 90 фоиз футболчиларга, 10 фоизи мураббийга боғлиқ"  0 00:53Конференциялар лигаси. "Аз Алкмаар"дан йирик, "Фиорентина"дан кичик ҳисобда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  14 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  3 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  5

Даврон Файзиев: “Бу йилги иштирокимиз тасодиф эмаслигини исботламоқчиман” News

Даврон Файзиев: “Бу йилги иштирокимиз тасодиф эмаслигини исботламоқчиман”

Кеча ЎФФ мажлислар залида бўлиб ўтган олий лига ўйинларига қуръа ташлаш маросимидан сўнг Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиев билан суҳбатлашдик.
- Қуръа ташлаш маросимида мураббийлар ўзаро фикр алмашиб чемпионат тизимига кичик бир ўзгартириш киритилди. Энди Иккинчи давранинг биринчи баҳси чемпионатдаги биринчи турда ўйнаган жамоа билан давом эттирилади. Ўйлайманки бу – чемпионатга бўлган қизиқишни ортишига сабаб бўлади.

- Қуръа натижаларига кўра эътироз бўлиши мумкин эмас. Бу йил чемпионатнинг биринчи ўйинида “Бунёдкор”га қарши ўйнаган эдик. Келаси мавсумни эса ўз майдонимизда бошлайдиган бўлдик.

- Чемпионатнинг илк учрашувини ўз майдонингда ўтказиш яхши. Ҳар холда ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради деган гап бор. Мухлисларнинг олқиши туфайли ҳам ғалаба қозониш осонроқ бўлади. Лекин сафарда ўйнашнинг ҳам фойдали томонлари бор. Ортиқча босим бўлмайди. Умуман олганда қаерда ўйнашнинг  аҳамияти юқори эмас. Шунингдек қайсидир жамоа билан тўқнаш келиш муҳим эмас. Чунки қачондир барибир ўша клубга қарши ўйнаш керакку. Шу боис бу борада ортиқча эътироз йўқ.

- Насиб қилса келаси мавсумда ҳам муносиб иштирок этиб, жорий чемпионатда қайд этган натижамиз тасодиф эмаслигини исботламоқчиман.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика