Даврон Файзиев: “Асосий таркибнинг ўзагини сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз”
18 nov 2013 15:20
News
![](https://championat.asia/upload/storage/107375_original.jpg)
![](/upload/storage/107375_220.jpg)
Даврон Файзиев: “Асосий таркибнинг ўзагини сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз”
Сабаби кўпчилик мухлислар “Сўғдиёна”ни чемпионат аввалида мавсум омадсизлари қаторига қўшиб қўйишганди. Файзиев эса бунга жавобан, таниқли бўлмаган футболчилар билан кучлилар сафида қолишни уддалади.
Энди кейинги йил ҳам жамоа элитадаги иштирокини давом эттиради. Биз жамоанинг келгуси режаларини билиш мақсадида Даврон Файзиевнинг ўзи билан суҳбатлашдик.
- Чемпионатнинг охирги турида, “Бунёдкор”га қарши ўйнадик. Ушбу баҳс тугагач, футболчиларга таътил берганмиз – дея гап бошлади Файзиев. Шунинг учун ҳозир жамоанинг барча аъзоси дам олишда. Насиб қилса, 20 декабардан йигитларни ўз қароргоҳимизда йиғишни режалаштириб турибмиз.
- Бу йил таркибимизда ўйнаган бир қатор футболчиларга олий лиганинг етакчи клубларидан таклифлар бўлмоқда. Лекин биз ҳам қўл қовуштириб турмоқчи эмасмиз. Имкон қадар асосий таркибнинг ўзагини сақлаб қолиш ниятидамиз.
- Бу йил дарвозамизни қўриқлаган молдавиялик посбонимиз ўз юртига жўнаб кетган. Александр Меленьчук юртимизга сафимизга қайтиб келиши керак. Чунки тажрибали голкипер билан оғзаки келишиб олганмиз.
- Кучайтирилиши лозим бўлган чизиқлар ҳам бор албатта. Энг биринчи навбатда олдинги чизиқдаги рақобатни кучайтириш учун маҳоратли ҳужумчиларни олишимиз керак. Шунингдек ярим ҳимояга ҳам янги ўйинчилар таклиф этишни мўлжаллаб турибмиз.
Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Comments