Latest news

12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  1 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  2 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  1 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  2 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  8 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  14 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13

Даврон Чориев: "Японияга қарши баҳс биз учун осон бўлмайди" News

Даврон Чориев: "Японияга қарши баҳс биз учун осон бўлмайди"

Хитой Тайпеида футзал бўйича Осиё чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичида 2та учрашувда ғалаба қозонди. Вакилларимиз эртага гуруҳнинг 3-туридан ўрин олган Япония терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашувдан олдин терма жамоамиз вакили Даврон Чориев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Авваламбор қўлга киритилган иккита ғалаба билан барчани табриклайман. Биринчи турда Жанубий Кореяни йирик ҳисобда мағлубиятга учратдик. Ҳар доим биринчи ўйинга кўп нарса боғлиқ. Тожикистон терма жамоасига қарши бўлиб ўтган баҳс ҳам осон бўлмади. Асосийси керакли натижани қўлга киритдик. Мақсадимиз гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш. Албатта Япония терма жамоасини ҳам мағлубиятга учратишга ҳаракат қиламиз. 

Бизни терма жамоа учун чемпионат аъло даражада ўтяпти. Ниятимиз мусобақани шу даражада якунлаш. Япония терма жамоасига қарши яхши тайёргарлик кўрдик. Японияликлар билан бўладиган ўйин биз учун ҳар доим катта аҳамиятга эга. Ушбу баҳс биз учун осон бўлмайди. Лекин, жамоамизда кайфият аъло даражада. Мухлисларимиз бизни қўллаб-қувватлаб турса, албатта ғалаба қозонамиз", - дейди Даврон Чориев



Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика