Latest news

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  8 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

Даврон Чориев: "Осиё чемпионати саралашига яхши тайёргарлик кўрдик" News

Даврон Чориев: "Осиё чемпионати саралашига яхши тайёргарлик кўрдик"

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 15-17 октябрь кунлари Эроннинг Табриз шаҳрида 2018 йил бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига саралаш баҳсларида иштирок этади.

Гуруҳда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Непал, Туркманистон ва Қирғизистон билан беллашишади. Гуруҳда дастлабки икки ўринни олган жамоалар Хитой Тайпеида ўтказиладиган Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритади. Ушбу мусобақа 6-18 февраль кунларига белгиланган. Биз Ўзбекистон футзал терма жамоаси аъзоси Даврон Чориев билан Эрон сафари олдидан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Осиё чемпионати саралашига қачондан тайёргарлик бошланди?

- Ашхободда ўтган Осиё ўйинлари якунига етгач мураббийлар бизга 3 кун дам беришди. Октябрь ойининг бошидан буён кунига икки маҳалдан машғулот ўтказаяпмиз. Тайёргарлик жуда яхши савяида олиб борилмоқда. Аслида Ашхабоддаги мусобақа ҳам айнан Осиё чемпионати саралашига тайёргарлик эди.


- Гуруҳдаги рақиблар ҳақида фикрларингиз?
- Рақиблар ҳақида нима дейишим мумкин? Непал терма жамоаси биз учун сирли рақиб, тўғриси бу жамоа ҳақида маълумотга эга эмасман. Қирғизистон терма жамоаси кучли, уларнинг ҳам таркиби бизники каби ёшартирилган. Туркманистон ўз уйида ўтган Осиё ўйинларида чорак финалга қадар етиб борди. Улар ҳам бизга етарлича қаршилик кўрсатишлари турган гап.

- Терма жамоамиз ҳамон Пулпис, яъни Хосе Мария Мендез тактикасида ўйнаётган экан. Бу тўғри маълумотми?

- Бу тўғри маълумот. Терма жамоамиз ҳозир ҳам 100 фоиз Хосе Мария Мендезнинг тактикаси бўйича ўйнамоқда. Унинг тажрибаси бизга ҳамон қўл келмоқда.

- Баҳодир Аҳмедовни жуда кучли футзалчи экани барчамизга аён. Айни пайтда у терма жамоа бош мураббийи бўлиб ишламоқда. Аҳмедов қандай мураббий?

- Баҳодир акани Ўзбекистонда энг кучли мураббийлардан бири деб ҳисоблайман. Энди терма жамоамиз билан бирга Осиёда ҳам яхши натижаларга эришишларига ишонаман.

- Шу ўринда Ашхободда ўтган ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларидан олган таассуротларингиз ҳақида сўрамасак бўлмайди.

- Осиё ўйинлари аъло даражада ўтди. Таркибимиз анча ёшартирилганига қарамай яхши натижа кўрсатдик деб ўйлайман. Ҳар ҳолда финалга чиқиш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. У қандай мусобақа бўлишидан қатъий назар.


- Анчадан буён Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси сифатида жамоадаги ёшлардан кимларни алоҳида кўрсатган бўлар эдингиз?
- Ёшлар орасида ўзига яраша кучли ўйнчилар бор. Масалан, Акбар Усмонов, Илҳом Ҳамроев... Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин.

- Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида тўпурар бўлган ўзбекистонлик ҳужумчи Акбар Усмонов нима учун милий терма жамоага чақирилмаяпти?

- Тўғриси бу саволга жавоб бера олмайман. Таркибни бош мураббий танлайнди. Бу саволни мураббийларга берсангиз тўғри бўларди.


- Келажакда худди акангиз Дилшод Раҳматов сингари фаолиятингизни хорижда давом эттиришингиз мумкинми?
- Бўлиши мумкин. Таклифлар бўлса агар менга маъқул келса албатта ўз кучимни хориж чемпионатида синаб кўришни истардим. Аммо айни пайтда бор фикру-хаёлим Ўзбекистон терма жамоаси билан бирга Осиё чемпионатига чиқиш. Худо хоҳласа, юзимиз ёруғ бўлиб юртимизга қайтамиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика