Latest news

11:40Жон Стоунз: "Олдинда яна 90 дақиқа бор ва биз вазиятни ўз фойдамизга тўғрилашимиз мумкин"  2 11:15«Барселона» ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи  5 10:48«Арсенал» ёзда 7 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  4 10:35Қосимов «Қўқон-1912» жамоасига ўтишга яқин  4 10:00Осиё кубоги. U-20 терма жамоамиз эртага ўз юришини бошлайди. Яманга қарши қандай либосда ўйнашимиз маълум  5 09:40Анчелотти иродали ғалабадан сўнг нималар деди?  16 09:14Виниcиус «Ман Сити» мухлисларининг осган баннери ҳақида фикр билдирди  26 08:48Бугун ўсмирларимиз Марокашга қарши баҳс олиб боради  5 08:15Икки ярим ой аввал «Қизилқум» билан хайрлашган легионер жамоага қайтмоқда  0 07:50Гвардиола «Реал Мадрид»ган учралган мағлубиятнинг асосий сабабини маълум қилди  48 06:55"Реал" сўнгги дақиқаларда жуда қийин ғалабани қўлга киритди  25 03:00ЕЧЛ. "Ювентус" қийинчилик билан ПСВни мағлуб этди, "Боруссия Дортмунд" эса илк ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  22 02:58ЕЧЛ. Даҳшатли ўтган ўйинда "Реал"дан 90+2-дақиқада камбэк, Холанднинг дубли ҳам "Сити"га ёрдам бермади  553 01:31"Ал Насср" январда Нуньес учун 75+ млн евро ва бонуслар таклиф қилди, аммо...  2 00:55Пеп Гвардиола нега Грилишни асосий таркибга қўйди?  3

Давралар оралиғида “Бунёдкор” таркибида юз берган ўзгаришлар News

Давралар оралиғида “Бунёдкор” таркибида юз берган ўзгаришлар

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси таркибида давралар оралиғида бир неча ўзгаришлар бўлди.

Биринчи давра баҳсларида жамоамиз шарафини ҳимоя қилган ўн нафар футболчи маълум сабабларга кўра “қалдирғочлар” лагерини тарк этишди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи Сардор Рашидов Қатарнинг “Ал-Жаиш” клубига, ҳимоячи Артём Филипосян Самарқанднинг “Динамо” жамоаси трансфер қилинди. Ҳужумчи Анвар Бердиев, ярим ҳимоячи Мирзоҳид Ғофуров ва ҳимоячи Обид Жўраев билан тузилган шартномалар иккала томоннинг ўзаро келишувига кўра бекор қилинди ва футболчилар эркин агент мақоми остида бошқа жамоаларга ўтиб кетишди. Ярим ҳимоячи Отабек Шукуров ва ҳужумчи Темур Аюпов “Бухоро” жамоасига мавсум охирига қадар ижарага берилди. Шунингдек, ҳимоячилар Даврон Валижонов ва Азиз Мамазоитов, ҳужумчи Александр Хамходера “Бунёдкор” жамоасини тарк этишди.

Давралар оралиғида “Бунёдкор”дан кетганлар

№     

Исм-фамилияси           

Туғилган санаси             

Амплуаси           

Кетган жамоаси      

1 Анвар Бердиев                  
11.05.1978                   
Ҳужумчи                
“Андижон”
2 Мирзоҳид Ғофуров 22.09.1988 Ярим ҳимоячи               
“Машъал”
3 Обид Жўрабоев 17.02.1986 Ҳимоячи “Олмалиқ”
4 Артём Филипосян 06.01.1988 Ҳимоячи “Динамо”
5 Сардор Рашидов 14.06.1991 Ярим ҳимоячи           
“Ал-Жаиш” (Қатар)
6 Отабек Шукуров 22.06.1996 Ярим ҳимоячи “Бухоро”
7 Темур Аюпов 28.03.1993 Ҳужумчи “Бухоро”
8 Даврон Валижонов 27.01.1996 Ҳимоячи -
9 Азиз Мамазоитов 28.11.1995 Ҳимоячи -
10 Александр Хамходера             
05.07.1996 Ҳужумчи -

Иккинчи давра олдидан “Бунёдкор” саккиз нафар футболчини рўйхатдан ўтказди. Аслида “қалдирғочлар” сафига Анвар Ражабов “Сўғдиёна”дан ва Виктор Карпенко “Шўртан”дан келди. Қолган олти футболчи эса мавсумнинг биринчи қисмини биринчи лигада “Бунёдкор-2” таркибида ўтказишган эди.

Давралар оралиғида “Бунёдкор”га келганлар

№   

Исм-фамилияси                  

Туғилган санаси                 

Амплуаси          

Келган жамоаси               

1 Дилшод Жўраев                      
21.04.1992                              
Ярим ҳимоячи       
“Бунёдкор-2”      
2 Анвар Ражабов 23.01.1988 Ҳужумчи “Сўғдиёна”
3 Виктор Карпенко 07.09.1977 Ярим ҳимоячи “Шўртан”
4 Элёр Адҳамов 02.06.1996 Дарвозабон “Бунёдкор-2”
5 Ислом Қобилов 01.07.1997 Ҳимоячи “Бунёдкор-2”
6 Миржаҳон Мираҳматов 15.07.1997 Ҳужумчи “Бунёдкор-2”
7 Жавоҳир Эсонқулов 20.04.1997 Ҳужумчи “Бунёдкор-2”
8 Нурилло Тўхтасинов 19.02.1997 Ярим ҳимоячи “Бунёдкор-2”

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика