Давиде Астори ўлимида икки шифокор гумон қилиняпти
11 dec 2018 11:33
News
Давиде Астори ўлимида икки шифокор гумон қилиняпти
"Фиорентина" собиқ сардори Давиде Астори ишида икки шифокор қасддан бўлмаган қотилликда гумон қилинмоқда.
Маълумотларга кўра, футболчи 2016 ва 2017 йиллларда бир қатор тиббий тестлардан ўтган. Уларда юракда жиддий муаммо борлиги аниқланган эди. Аммо Асторининг электродиаграммаларини ўрганган ва тест ўтказган икки шифокор италиялик футболчига соғ-саломат эканлигини билдирувчи маълумотнома берган.
Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли Астори 2018 йилнинг 4 мартида Удинедаги меҳмонхонада вафот этган. Олдинроқ, футболчи юрак фаолияти тезлашгани туфайли оламдан кўз юмгани тахмин қилинган эди, бироқ футболчи ўлимининг ҳақиқий сабаби ҳозиргача аниқлангани йўқ.
Link :
Source : AFP
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
01:25
Давид Сильва: "Футбол роботлашиб қолди, иқтидорларда эркинлик кам. Бугун тики-такани кўриш қийин" 0
Comments