Latest news

22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 22:03"Барселона" — "Осасуна". Таркиблар билан танишинг  4 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  2 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  4 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  7 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  7 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  13 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  38 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  3

Давид Де Хеа: “Қуръани у қадар ҳам яхши деб бўлмайди” News

Давид Де Хеа: “Қуръани у қадар ҳам яхши деб бўлмайди”

Давид Де Хеа "МЮ"нинг расмий сайтига интерьвю берди. Қуйида биз интервьюнинг энг қизиқ жойларини тақдим этамиз.
- Давид, Чемпионлар лигасидаги кейинги рақиб "Бавария" бўладиган бўлди. Сиз бунга қандай баҳо берасиз?
- "Албатта, қуръани у қадар ҳам яхши деб бўлмайди. Ҳаққоний бўлиши учун бизга омад кулиши ҳам мумкин эди демоқчи эдим ва бу қуръа юмшоқ айтганда у қадар ҳам яхшимас. Ўйлайманки "Бавария" дунёнинг энг кучли жамоаси ва мусобақа ғолиблигига даъвогарлигига ҳеч кимда шубҳа йўқ. Лекин биз бу ҳолатга тайёр эдик, чорак финалда осон рақибнинг ўзи бўлмайди. Айнан шунинг учун ҳам, биз исталган рақиб тушишига тайёр эдик. Биз иккита учрашувда ҳам энг кучли ўйинимизни намойиш этган ҳолда ўтказишимиз керак. Бу қийин бўлса ҳам биз курашишимиз керак. Ҳар қалай имконият ҳар доим бор".

- Бу ўйинда мухлисларимиз қанчалик катта роль ўйнашади?

- "Олимпиакос" билан ўйнаган ўйинимизда улар тенгсиз эди. Бундай кунларда биз доим уларга ишонишимиз мумкин. Улар ҳеч қачон бизни ёлғиз қолдирмаган ва қолдирмайди ҳам. Аминманки "Бавария"га қарши ўйинда ҳам мухлислар бизни худди шундай тарзда қўллаб туради. Мухлислар Сен билан бирга бўлиши бу жуда муҳим".

- "Олимпиакос"га қарши кечган учрашувда мухлислар сизнинг исмингизни куйлашганда нималарни ҳис этдингиз?
- "Ҳа, бу ажойиб бўлди. Стадион тўла одам сизнинг исминггизни айтиб қўшиқ куйлашини тинглаш - бу ажойиб туйгу. Уларнинг шу даражада қўллагани учун жуда ҳам миннатдорман".

- "Бавария" таркибида икки ҳамюртинггиз Хави Мартинез ва Тиаго Алкантара ўйнашади. Улар билан ўйиндан олдин учрашасизми?

- "Ҳа албатта. Мен улар билан кўришишдан Англияда ҳам Германияда ҳам мамнун бўламан. Хави билан ҳам, Тиаго билан ҳам илиқ муносабатдаман. Умид қиламанки биз билан ўйинга, улар ёмон спорт формада етиб келишади".

- Мавсум якунида сизлар аввал "Манчестер Сити" билан сўнг эса "Бавария" билан ўйнайсизлар. Ўйинчилар ўз кучига ишонадими?

- "Сўзсиз! Бу жамоа жанговор руҳи билан дунёга танилган ва у ҳеч қачон таслим бўлмайди. Биз ҳамон Европада ўйнаяпмиз ва кучли тўртликка кириш учун имкониятларни сақлаб турибмиз. Айнан шулар амалга ошиши учун ҳам биз бор кучимизни бериб ўйнаймиз".

Жавлонбек Юсупов таржимаси
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика