Дармиан: "А Серияга қайтишни орзу қиляпман"
18 aug 2018 14:29
News
Дармиан: "А Серияга қайтишни орзу қиляпман"
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Маттео Дармиан А Серияга қайтмоқчи ва ўйин амалиёти камлиги туфайли Италия терма жамоасидан тушиб қолмоқчи эмас.
"А Серияга қайтишни орзу қиляпман. Мени Италия терма жамоасига чақирмай қўйишларидан қўрқаман. "Манчестер Юнайтед" - дунёнинг энг йирик клубларидан бири. Бу ерда ҳар бир футболчи асосий таркибдаги жой учун курашиши керак ва мен шунинг учун меҳнат қиляпман. Кўпроқ ўйнашни истайман, хатто бунинг учун Манчестерни тарк этиш керак бўлса ҳам" - дейди Дармиан.
Олдинроқ, Дармиан хизматларига "Ювентус" қизиқиш билдираётгани эълон қилинган эди. Маълумотларга кўра, "Манчестер Юнайтед" Дармианни 20 млн еврога сотмоқчи.
Link :
Source : Libero
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments