Latest news

21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  0 21:15Қуръагача...  11 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  4 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  11 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  57 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0

Данияр Абдураимов: "Ёш ўйинчиларингиз яқин орада асосий таркибдагиларга рақобат қила олишади" News

Данияр Абдураимов: "Ёш ўйинчиларингиз яқин орада асосий таркибдагиларга рақобат қила олишади"

Кеча футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистоннинг "Эрем" клубига қарши иккинчи назорат ўйини ўтказди ва 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан кейин "Эрем" бош мураббийи Данияр Абдураимовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Бугун биз охирги 6 кундаги тўртинчи ўйинни ўтказдик. Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати олдидан режалаштирилган назорат ўйинларимиз шу билан ниҳоясига етди. 4 ўйиндан фақат биттасида ғалаба қозондик ва учтасида енгилдик. Демак, тўғрилашимиз керак бўлган жиҳатлар бор. Бу биз учун жуда фойдали ўйин бўлди. Ўзбекистон терма жамоасида дўстларимиз Баҳодир (Аҳмедов) ва Нодир (Элибоев) мураббийлик қилишмоқда. Ўйин учун уларга ҳам миннатдорчилик билдираман.

- Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига шу таркиб билан борасизларми?

- Тошкентга келиш олдидан икки нафар асосий ўйинчимизни йўқотдик. Сардоримиз Аделат Қултаев ва Дилшод Қадиров жароҳат олишди. Уларнинг ҳар иккиси миллий терма жамоа аъзоси ҳам ҳисобланишади. Бу якуний таркибимиз. Олдиндаги мусобақа учун таркибимизга узоғи битта ўйинчи келиб қўшилиши мумкин.

- Ўзбекистон терма жамоаси ўйини ҳақида фикрингиз?

- Ўзим 12 йил олдин Ўзбекистонда "Строитель Зарафшон" жамоасида ўйнаганман. Шу сабаб, ўзбек футзали ҳақида яхши биламан. Ўшанда ҳам сизларда футзал яхши даражада эди. Бу йиғинга мураббийингиз ёш ўйинчиларни чақирибди. Икки ўйиндан келиб чиқиб айтишим мумкин-ки, мураббийлар яхши ишламоқда. Бу ёш футзалчилар асосий таркибдагиларга яқин вақтларда рақобат қила олишади. Баҳодир Аҳмедов ва Нодир Элибоев испаниялик Хосе Мария Мендездан кўп нарса ўрганишгани кўриниб турибди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика