Дания ФИФАни тарк этиши мумкин
23 nov 2022 22:49
News
Дания ФИФАни тарк этиши мумкин
Дания футбол иттифоқи раҳбари Йеспер Мёллер ташкилотнинг Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) таркибидан чиқиши эҳтимоли ҳақида маълум қилди.
“Бу қарор ҳали қабул қилинмади. Август ойидан бери биз Скандинавия минтақаси мамлакатлари билан ташкилотдан чиқиш масаласини муҳокама қилмоқдамиз. ФИФА билан муносабатларимизни қайта кўриб чиқишимиз керак", - деди Мёллер.
Шунингдек, у ФИФА президентлигига навбатдаги сайловларда Жанни Инфантино номзодини қўллаб-қувватламаслигини ҳам таъкидлади. Худди шундай қарор Норвегия футбол федерацияси томонидан ҳам қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, яқинда бош футбол ташкилоти раҳбарияти баъзи жамоаларга камалакранг боғичларда ЖЧ-2022 ўйинларига киришни тақиқлаганди, бу эса катта норозиликка сабаб бўлди.
Link :
Source : The Athletic
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
23:28
Араухо "Барселона" машғулотларига қайтди. Ҳимоячи психологик муаммолар сабаб танаффус олганди 0
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Comments