Latest news

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:0 (матнли трансляция)  7 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  11 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  13 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Даниэль Себальос: «Модрич ва Кроос даражасида ўйнай оламан» News

Даниэль Себальос: «Модрич ва Кроос даражасида ўйнай оламан»

Даниэль Себальос Мадриднинг «Реал» клубига ўтгани борасидаги фикрлари ва келажакдаги режалари билан ўртоқлашди.

«Мен дунёнинг энг яхши клубига жам бўлган фантастик футболчилар билан тўп тепишни ва улардан жуда кўп нарсаларни ўрганишни сабрсизлик билан кутяпман. Ўз устимда ишлаб, вақти келганда Лука Модрич ва Тони Кроос даражасига чиқишни орзу қиламан. Ишонаманки, ўша кунлар келади ва мен клуб тарихидан жой оламан.

"Реал Мадрид" футболкасини кийиб майдонга тушишимдан бахтлиман ва бундан фахрланаман. Бу оиланинг бир аъзоси бўлиш, "Реал"дек буюк клуб таркибида тўп тепиш мен учун юксак шараф. Узоқ йиллар давомида жамоа шарафини ҳимоя қилмоқчиман. 

"Реал"дан таклиф тушганда узоқ ўйлашга хожат йўқ эди. Мен ҳозир ўзим орзу қилган жойдаман. "Қироллик клуби"да таркибга кириш учун жуда кучли рақобат бўлиши ҳеч кимга сир эмас. Шу сабабли мен тинмай ўз устимда ишлашим, машғулотларда астойдил тер тўкишим ва мураббий менга берган имконият (дақиқалар)дан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан».

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика