Latest news

12:49Расман: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов "Андижон"га қайтди  0 12:30Еврокубокда ақлдан оздирадиган камбэк! Финляндия клуби "Барселона" ва "Реал"нинг қаҳрамонлигини такрорлади  4 12:05Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Москвага жўнаб кетди  2 11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  1 10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  66 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  6 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  12 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  3 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  3 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  6

Даниел Гомес: "Ўзбекистоннинг машғулотларини ва видеоларини кўп кўргандик. Рақибни яхши ўрганганимиз самара берди" News

Даниел Гомес: "Ўзбекистоннинг машғулотларини ва видеоларини кўп кўргандик. Рақибни яхши ўрганганимиз самара берди"

Жаҳон чемпионати 3-туридан ўрин олган Коста-Рика - Ўзбекистон (5:3) учрашувидан сўнг Коста-Рика терма жамоаси футзалчиси Даниел Гомес сайтимизга кичик интервью берди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз?

- Ўта қийин баҳс бўлишини билардик. Мезбон жамоага қарши ўйнаётганимиз ҳам бизга ортиқча босим ўтказаётганди. Фақатгина ғалаба қозониш биз учун қониқарли натижа бўлар эди. Яратганга шукр, биз ижобий натижа қайд эта олдик.

- Ўзбекистон терма жамоасига ҳақида нималар дея оласиз? Ушбу жамоа сизларни нимаси билан ҳайрон қолдира олди?

- Ўзбекистон жуда тезкор жамоа эканлигидан хабарим бор эди. Терма жамоангиз бир ёки иккита пас орқали ўйнай оладиган жамоа. Рақиб жамоанинг қарши курашиш қанчалик қийин бўлмасин, биз ўзимизга керакли натижа қайд этишга мажбур эдик. Биз тўпни олиб қўя олдик ва голлар урдик.

- Коста-Рика терма жамоаси плей-офф босқичига йўл олди. Кейинги босқич ҳақидаги фикр билдириб ўтсангиз?

- Айни дамда биз ким рақибимиз бўлишини билмаймиз. Нидерландия Парагвайни мағлуб этганидан хабарим бор ва улар гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритишди. Биз учинчи ўринни энг яхши жамоа бўла олдик ва қайсидир гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган жамоага қарши ўйнаймиз. Ким рақиб бўлишидан қатъий назар биз фақатгина ғалаба қозониш учун ўйнаймиз.

- Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги учрашувда мағлубиятга учрашига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Хўш, биринчи навбатда Ўзбекистон бугунги баҳсда турли хил услубларда ўйнаганини таъкидлаб ўтмоқчиман, бу жамоа кўп вақтдан бери бирга ўйнаб келаётганига исбот бўла олади. Рақибимиз бугун бир-иккита пас орқали ҳужумга ўтди. Жамоа қандай ўйнашни ва тактикаларни ёддан билишидан хабаримиз бор эди. Бундай тезкор жамоаларга қарши ҳимояланиш осон вазифа эмас. Биз Ўзбекистон терма жамоасининг машғулотларини кузатиб бордик, видеоларини томоша қилдик. Ўзбекистонга қарши қандай самарали ўйнаш кераклиги ҳақида кўп бош қотиргандик. Барча меҳнатларимиз ўз самарасини берди ва бугун рақибимиз бизга кўп муаммо ярата олмади.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика