Latest news

13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0 13:19"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди  0 12:51Дунёнинг энг кучли футбол лигалари эълон қилинди. АПЛга қайси лига рақобатчи?  9 12:26Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди  3 12:02ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?  17 11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  10 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0 10:10“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин  0 09:45“Интер“нинг клублар ўртасидаги ЖЧга қайдномаси маълум  1 09:17Саудия Арабистонликлар яна бир топ мураббийни лигага олиб келишмоқчи  2 08:49“Ювентус“ мураббий борасида бир қарорга келди  1 08:20ПСЖ 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 07:52Трнет Александер-Арнольднинг “Реал“даги рақами маълум  5 07:25АПЛ жамоаси Родриго билан музокараларни бошлади  4

Дани Алвесни унутмадингизми?! У 36 ёшда ҳужумчи ортида ҳаракат қилмоқда News

Дани Алвесни унутмадингизми?! У 36 ёшда ҳужумчи ортида ҳаракат қилмоқда

Футболчи машғулотларга биринчи бўлиб келиб ва ҳаммадан кейин базани тарк этади.

2019 ёзида Дани Алвеснинг ПСЖ билан шартномаси якунига етди. Эркин агент мақомида у Америка Кубогини ютди ва мусобақанинг "Энг яхши ўйинчиси" номига сазовор бўлди. Алвес хизматларига қизиққанлар ЕЧЛда ўйнайдиган жамоалар ичида ҳам етарли эди.

Лекин уни катта клублар ортиқча қизиқтирмасди. Дани Алвес футболчи ютиши мумкин бўлган барча мусобақани ютиб бўлган (ЖЧдан ташқари): у футбол тарихида энг кўп соврин ютган спортчидир – 42 та.

39 ёшида Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатида ўйнамоқчи

Ёзда у яқин уч йил унга мунтазам ўйин амалиёти бера оладиган клуб қидирди ва юртига равона бўлди. "Сан-Паулу" 2022 йил декабрь ойигача амал қиладиган шартнома таклиф қилди. Идеал вариант! 

Ҳа, адашмадингиз, Алвес 39 ёшида Қатар яшил майдонларига боришни кўзлаяпти. Ажойиб фаолиятга чиройли нуқта қўйиш учун: ЖЧ — Дани Алвес учун энг кўп кутилган, аммо армон бўлиб қолаётган соврин. "Мен ЖЧ-2022 ўйнаш ҳақида орзу қиляпман ва буни амалга ошириш учун менга жамоа керак. Мен шунчаки фаолиятимни тугатиб қўйиш учун бу ерга келганим йўқ. Ҳали мақсадларим етарлича".

Қатаргача — Бразилияда ўтиши кутилаётган уч мавсум бор. Ҳозирча Алвес "Сан-Паулу" сафида ярим йил ҳаракат қилди. Ва яна барчани лол қолдирди.

Шахсан Какадан рақамини олди ва ҳужумкор марказий ярим ҳимоячига айланди

"Сан-Паулу"да Алвес 10-рақамни танлади, уни 40 минг томошабин йиғилган таништирув маросимида Каканинг ўзи ҳамюртига топширди. Бир қарашда ҳаммаси оддий — Дани шунчаки футболкасидаги рақамларни алиштиришни ёқтиради: профессионал фаолияти давомида у 12 хил рақамда майдонга тушган. Биргина ПСЖ клубида икки мавсум давомида у 4 хил рақамда ўйнашга улгурди.

Лекин кейинроқ маълум бўлдики, Алвес ўнинчи рақамни шунчаки танламаган экан. Биринчи учрашувидаёқ Алвес ҳужумчи ортида ҳаракат қилди. Рақиб жарима майдонига кўплаб узатмаларни амалга оширди ва ўйиндаги ягона голни урди. Қизиқ ҳолат, бутун фаолияти давомида Дани Алвес ўнг қанот ҳимоясида ўйнаган. Баъзан ўнг қанот ярим ҳимоясида майдонга тушарди. Ёши ўтгани сари у ақл ва тажриба ҳисобига ҳаракат қила бошлади, лекин нима бўлганда ҳам 36 ёшигача ҳужумчи ортида ҳаракат қилмаганди.

Алвес ҳозир "Сан-Паулу"даги энг муҳим шахс. Жамоанинг жипслашишида муҳим роль ўйнамоқда

Бразилияда Дани Алвеснинг ҳар бир ҳаракатидан ҳайратланишади. Европадагилар ҳайрон — қандай қилиб бутун умр ўнг қанот ҳимоясида ўйнаган йигит, 36 ёшда ҳужумкор марказий ярим ҳимоячига айланиб қолди? Умуман янги жамоа, янги шароитда у ўзини қандай ҳис қилмоқда?

Энг муҳим ва аниқ таърифлардан бири Фернандо Динизга тегишли — "Сан-Паулу" бош мураббийи. Мана унинг монологи:

"Унда коллективни ҳис қила олиш қобилияти бор. Дани жамоани атрофида бирлаштира олади ва уларни яхшироқ бўлишига таъсир кўрсатади. Унинг олдида уч нафар рақиби турган бўлса, уларни алдашга киришиб кетадиган ёки 40 метрдан дарвоза томон зарба бериб қоладиган футболчилар тоифасига кирмайди. У буткул жамоавий футболчи. Ҳужумчи ортида ўйнаркан Алвес нафақат кескин тўп оширишлари билан, балки тўпсиз қолганда, ҳимояланишда ҳам жамоага катта фойда келтирмоқда. У том маънода жамоа марказида жойлашган ва ўша ердан ўйинни бошқариб туради.

Дани ўйин боришини назорат қилади ва жамоадошларини ўйнашга мажбур қилади. У ҳеч қачон ўзини у ёки бу позицияга қўйишни сўрамаган — марказий ҳужумкор ярим ҳимоячи бўлиши тўлиқлигича менинг ташаббусим. Алвес машғулот базасига биринчи бўлиб келади ва барчадан кейин кетади. У танаси борасида қайғуради: тўғри овқатланиш, уйқу ва ҳоказо. Дани айнан шу муваффақияти калити эканлигини кўп бор таъкидлайди. Дани туғма иқтидор маҳсули эмас, машаққатли меҳнат самарасидир".

Алвес "Сан-Паулу" сафида 20та ўйинда майдонга тушди, жамоа мавсумни 6-ўринда якунлади. У 2та гол урди ва 3та голли пас берди. Охирги саккиз ўйинида — сардорлик боғичи билан ҳаракат қилди. Ярим мавсум давомида у уч хил нуқтада ўйнашга улгурди: марказий ҳужумкор ярим ҳимоячи (10та ўйин), ўнг қанот ярим ҳимоячиси (6), ўнг қанот ҳимоячиси (4).

Жаҳон чемпионатигача ҳали деярли 3 йил бор ва ҳозирда Бразилия чемпионатидаги энг эътиборли жиҳатлардан бири бу Дани Алвеснинг ўйинлари ҳамда спорт формаси.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика