Latest news

10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  1 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  1 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  1 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  13 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  7 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  7 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  11 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  14 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  3 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  3 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  10 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  76 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  3

Дани Алвес - мавсум "масхарабози" News

Дани Алвес - мавсум "масхарабози"

Бразилиялик футболчи ҳозирданоқ 3 марта мухлисларни хафа қилди.

Ўтган баҳорда Дани Алвес яхши ўйнади: қанот ҳимоячиси ЕЧЛ чорак финалида "Монако"га қарши ўйинда плеймейкер вазифасини бажарди. Бир неча совринларга эга чиқиб, Италия футболидан кетди. Агарда "Ювентус" билан Чемпионлар лигасини ютганида, "Барселона" "қувғини" мавсумнинг энг яхшиларидан бири бўларди.

Унинг ПСЖга ўтиши ҳам шов-шувли бўлди: ОАВ хабарига кўра, у Неймарнинг Париж жамоасига трансферида катта ўрин тутган. Алвес Франция суперкубогида даҳшатли ўйнади, гол+пас қайд этди. У уч гап билан Франция матбуотида катта шов-шув кўтарди: "Биз ЕЧЛда ғолиб бўлмоқчимиз. Менга ютиш ва тарихни қайта ёзиш жуда ёқади. Ҳар доим янги қирраларни очишни истайман".

Албатта, бу фақатгина сўзлар. ПСЖ ўз имконияти доирасида олдинга қараб борди, бразилиялик футболчи эса ўзининг ёмон тарафларини кўрсата бошлади. 2015/16 йилги мавсумда "Барселона" Алвес ва Неймардан аҳмоқона тажовузкорлик учун узр сўради: "Хетафе"га қарши ўйиндан кейин жамоадагилар Хэллоуин ниқобини тақишди ва ғалабани нишонлаш учун трибуна остига боришди. Ушбу мавсумда Данига яхши кўрсаткичларни қайд этиш етишмаяпти, у масхарабозга ўхшаб қолди ва барча фронтларда шарманда бўлди.

Дани ҳар доим матбуот орқали мухлисларни провокация қилишни яхши кўради. Бу мавсумда ҳам у ғайриоддий куч билан кескин гапларни гапирди. ПСЖга ўтаётганида у "Манчестер Сити" ва Пеп Гвардиоланинг устидан кулганди: "Гвардиола ва "Сити"дан узр сўрайман, мен ПСЖни танладим ва яна чемпион бўлмоқчиман". Кейин у бурнини кераксиз жойга тиқди, “Барселона” президенти Хосеп Бартомеу шаънига номақбул гаплар айтди. Яқинда эса марҳум Давиде Астори ҳақида аҳмоқона фикр билдирди. У шунчаки ҳамдардлик билдирса ҳам бўларди.

Бундай гаплардан кейин унда танлов қолмайди: ё у ПСЖда супермавсумни ўтказади ёки ўзининг гапларини ўзига қарата ишлатишади. Барчаси ёмон тарафга қараб кетди: айни дамда "Сити" Англия футболида даҳшатли ўйин намойиш этмоқда. "Барселона" эса "Реал"ни ЛаЛигада анча ортда қолдирмоқда. ПСЖ эса Чемпионлар лигасидан чиқиб кетган ва Франция чемпионатида ўзи учун оддий бўлиб қолган чемпионлик учун курашади. Алвеснинг тили тийилган ва матбуотда кескин фикрларни билдирмаяпти.

Ундан ташқари, футболчи ўзи ва жамоасига зарар келтирди. Мураббий футболчиларининг ҳаракатларини бошқара олмаётган, жамоанинг бор эътибори Неймарда бўлиб турган бир вақтда Алвес барча жирканчли натижаларни янгилаб бўлди. Унинг ўзи жамоадаги футбол атмосферасини худди Американинг коллеж ҳақида олинган киноси каби қаҳрамонлари ёмон характерли, ҳар доим етакчилар таҳқирланадигандек қилиб қўйди: аввалига у Эдинсон Каванидан жарима зарбасини олиб қўйди, пенальти борасидаги можародан кейин Неймарни қўллаб-қувватлади. Агарда жамоа борасидаги фактларни бир жойга йиғсак, шундай картинани яратамиз: Неймарнинг дўстлари алоҳида жамоа, қолганлар эса алоҳида жамоага бўлиниб олгандек кўринади. Алвес - икки томонга ҳам ёнбосадиган бош иккиюзламачи. У асосан икки томонга нифоқ солишга ўрганиб қолган, деб хулоса қилсак бўлади бундан.

Алвес яхши рақиблар билан учрашувларда чиройли ўйин кўрсатди, бироқ "Лион" ва "Реал"га қарши икки баҳс бундан мустасно. Бразилиялик футболчи ўша 3 учрашувда жуда ёмон ўйнади: биринчисида ҳакамга қарсак чалгани учун қизил карточка олди, иккинчи ва учинчисида эса даҳшатли хатоларга йўл қўйди: ўз ярим майдонида тўпни йўқотди, дриблингга учди, ҳужумга тўғаноқ бўла олмади, голга сабабчи бўлди ва интригани ўлдирди.

Алвес ҳар доим мунозарали кайфиятда юради: "Юве"дан Бонуччи билан баҳслашиб қолгани учун, "Барселона"да эса Луис Энрике билан келишмовчиликда Мессини ёнини олгани учун кетган. Францияда унга кўрсатма беришмади, шунчаки ҳар доим ўзи хоҳлагандек ўйнашига йўл қўйишди.

Дани Алвес - бетартиблик намунаси, Унаи Эмерининг характерсиз ПСЖсидаги суперюлдузлар жамоасида ўзини суперюлдуз каби тутмаяпти. Кутамиз, балки у характерини ўзгартирар...

Миржалол Норматов таржима қилди

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика