Latest news

12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  1 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  2 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  1 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  2 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  8 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  14 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13

Дани Алвес - дунё рекордчиси! News

Дани Алвес - дунё рекордчиси!

ПСЖ ҳимоячиси Дани Алвес жамоавий совринлар бўйича дунё рекордчисига айланди.

31 март куни парижликлар Франция лига Кубоги финалида "Монако"ни 3:0 ҳисобида таслим этишди. Бу ғалаба ПСЖнинг турнирдаги кетма-кет бешинчиси бўлди, Дани Алвес эса фаолиятидаги 36-жамоавий совринни қўлга киритди.

Шундай қилиб, Дани Алвес "Манчестер Юнайтед"нинг уэльслик ярим ҳимоячиси Райан Гиггз ва "Ливерпуль" форварди Кенни Далглишлардан ўзиб кетди. Бу икки собиқ футбочилар фаолиятини якунлаганида 35та соврин қўлга киритган эди.

Бразилиялик 7 марта миллий чемпионатларда, (Испания - 6, Италия - 1), 6 марта миллий кубокларда (Испания - 5, Италия - 1), 6 марта миллий Суперкубокларда (Испания - 5, Франция - 1), Лига Кубогида (Франция), Нордесте Кубогида (Бразилия), 3 марта Чемпионлар лигасида ("Барселона"), икки марта УЕФА Кубогида ("Севилья"), 4 марта УЕФА Суперкубогида ва 3 марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

34 ёшли Алвес Бразилия терма жамоасида Америка Кубогида ва икки бора Конфедерациялар Кубогида зафар қучди.

Футболчи ҳеч бўлмаса бир ўйинда иштирок этган расмий турнирлар ҳисобга олинган.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика