Latest news

14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  0 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  0 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  4 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  4 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  4 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  5 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  9

Дамир Темиров: «Андижон» варианти пайдо бўлганида хурсандчилик билан таклифни қабул қилдим» News

Дамир Темиров: «Андижон» варианти пайдо бўлганида хурсандчилик билан таклифни қабул қилдим»

«Андижон»нинг охирги трансфери Дамир Темиров бўлди. Футболчи клуб матбуот хизматига интервью берди.

- Дамир, фаолиятингизда янги саҳифа очиляпти. Энди сиз «Андижон»нинг янги аъзосисиз...

- Бу жамоага келганидан хурсандман. Худо хоҳласа, яхши трамплин бўлади, деб ўйлайман.

- Трансфер ойнаси ёпилишига оз фурсат қолганида сизнинг «Андижон»га ўтишингиз амалга ошди. Бу қандай юз берди?

- Кутиб юргандим. Жамоамни ўзгартиришим керак эди. Муҳит ўзгариши лозим эди. «Андижон» варианти пайдо бўлганидан кейин иккиланиб ўтирмасдан бу таклифга розилик билдирдим ва буни хурсандчилик билан қабул қилдим.

- Бунгача «Андижон»га қарши кўп ўйнагансиз. Қандай хотиралар қолган?

- «Андижон» ажойиб жамоа. Бу ерда қанча футболчи ўзгарса ҳам барибир ички муҳит ўзгармайди. Ҳар доим аҳил ва иноқ жамоа бўлиб қолаверади. Мен мана шундай аҳил жамоага қўшилганимдан мамнунман.

- Футболчини ўз олдига қўйган мақсади бўлади. Сиз «Андижон» билан нимани кўзлаяпсиз?

- Мақсад ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш ва максимал натижага эришиш.

- Келган чоғингизда бош мураббий Александр Хомяков билан ҳам суҳбатлашиб олдингиз. У сизга нималар деди?

- Илиқ кутиб олишди ва менга осон бўлмаслигини айтишди. Рақобат бўлишини таъкидладилар. Рақобат бўлган жойда албатта ўсиш бўлади.

- «Бобур арена»да ўйнагансиз. Бу ерда қанақа муҳит бўлишини биласиз...

- Меҳмон бўлиб ёки мезбон бўлиб ўйнасангиз ҳам бунақа атмосферада тўп суриш футболчи учун биринчи навбатда бахт деса ҳам бўлади. Бундай муҳитда ўйин янада чиройлилашиб бораверади. Авваламбор футбол мухлислар учун ўйналади. Худо хоҳласа, «Андижон» ишқибозларини ғалабаларимиз билан қувонтирамиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика