Latest news

18:59БМБ "Металлург" дарвозасига 14 та(!) тўп киритди ва кетма-кет 3-марта Ўзбекистон чемпиони бўлди!  0 18:41Эшитдик-да! Равшан Эрматов – ЎФА президенти вазифасини вақтинча бажарувчи  1 18:20Гвардиола "Манчестер Сити"дан "Барселона" етакчисини сотиб олишни сўради  2 17:58Расман: "Рома" дарвозабони "Ланс" сафига қўшилди  0 17:39Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"даги илк машғулотини ўтказди  22 17:23"Милан" Уокерни "Манчестер Сити"дан сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқда  1 16:57Amazon Англия терма жамоасининг янги авлоди ҳақида фильм чиқаради  1 16:35Тарихда шу кун. Бакаевнинг бенефисига айланган баҳс ёхуд Ўзбекистон - Иордания 2:1  6 16:12Расман: "Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов ортидан навбатдаги трансферини эълон қилди  9 15:58Эшитдик-да! "Пахтакор"га колумбиялик ҳужумчи келмоқда  14 15:38"Челси" Франция клубидан ҳимоячи олмоқда  0 15:10"Барселона" Рэшфордни ижарага олади  11 14:4715 ёшли футболчи ЖЧда ўйнамоқчи  0 14:22Эшитдик-да! "Машъал" ганалик футболчи билан келишувга эришди  4 14:05"Реал" ва "Барселона" Испания Кубоги чорак финалидаги рақибларини билиб олди  16

Дамир Низанов: “Нефтчи”да мени қўллаб-қувватлашмоқда” News

Дамир Низанов: “Нефтчи”да мени қўллаб-қувватлашмоқда”

Ўтган мавсумни “Орол” жамоаси сафида ўтказган иқтидорли ёш футболчи Дамир Низанов янги мавсум аввалида “Нефтчи” клуби бош мураббийи Андрей Фёдоровнинг қизиқишлар доирасига кирди ва уни Фарғона жамоасига таклиф қилди.

Февраль ойида Фарғона вилояти “Ҳоким кубоги-2016” баҳсларида илк марта фарғоналиклар шарафини ҳимоя қилган Дамир дастлабки ўйинлардаёқ мураббийлар назарига тушди ва 20 ёшли футболчи билан шартнома имзоланди. Бироқ янги мавсум аввалида кутилмаган оғир елка жароҳати Низановни сафдан чиқишига сабаб бўлди ва шу тариқа у биринчи даврани ўтказиб юборди.

Хозирги пайтга келиб эса вазият тубдан ўзгарган. Қувонарли тарафи, Дамир Низанов “Нефтчи”нинг Дукентдаги йиғинида умумий гуруҳда шуғулланмоқда. Биз эса иккинчи даврага хозирлик кўраётган асли  нукуслик бўлган ўйинчи билан суҳбат қурдик.

– Афсуски, биринчи давранинг кўплаб ўйинларини жароҳатим сабаб ўтказиб юбордим. Хайрият, барчаси ортда қолди. Энди машғулотларда меҳнат қилиб яна ўзимни кўрсатишга интиляпман. Тўғри жароҳатдан сўнг яна катта футболга қайтиш бироз қийин кечмоқда. Лекин барчаси тез орада ўз изига тушади деб ўйламан. Дукент йиғини анча қизғин давом этяпти. Барча футболчилар машғулотларга зўр беришган. “Нефтчи” мураббийлари жамоани иккинчи даврага муносиб тайёрлашмоқда деб айтиб ўтиш мумкин. Яширмайман, иккинчи даврадан умидларим катта. Яна мураббийлар ишончини оқлаб, фарғоналиклар шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламан.

– Жамоада ёш футболчиларни яккалатиб қўйишмайди. “Нефтчи”да яхши футболчилар жам бўлишган. Ҳимоячи Ҳусниддин Ғофуров билан аввалдан дўст эдик. Ундан ташқари Шукурали Пўлатов, Ўткир Юсупов ҳамда Алишер Саматов сингари тажрибали жамоадошларим хамиша мени қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Оз бўлсада, фарғоналик мухлислар кўз ўнгига тўп сурдим. Ҳақиқатдан ҳам водийлик ишқибозларга тенг келадигани йўқ. Иккинчи даврада  “Нефтчи” ўз ғалабалари билан Фарғона аҳлини хурсанд қилишига ишонаман, – деди Дамир Низанов “Нефтчи” ПФК расмий сайтига берган интервьюсида.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика