Latest news

02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  5 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  2 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  2 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  12 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  49 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  531 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  3 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1

“Dalmatinko cup”. Кичик "қалдирғочлар" Хорватиядаги турнирни қандай якунлади? News

“Dalmatinko cup”. Кичик "қалдирғочлар" Хорватиядаги турнирни қандай якунлади?

Хорватиянинг турли шаҳарларида бўлиб ўтган “Dalmatinko cup” халқаро мусобақаси якунига етди.

“Бунёдкор”нинг учта ёш тоифасидаги жамоалари иштирок этган мусобақа клуб тарбияланувчилари катта мактаб вазифасини ўтаб берди, дейиш мумкин. Зеро, Хорватия ва Европанинг бошқа номдор клублари академияси тарбияланувчиларига қарши майдонга тушган “қалдирғочлар” европалик тенгқурларидан ҳеч бир жабҳада ортда эмаслигини кўрсата олди. "Бунёдкор"нинг учта жамоаси ҳам гуруҳ босқичидан плей-оффга йўл олгани сўзимизга исбот бўлади. Гарчи клубнинг икки жамоаси чорак финалда курашни тўхтатган бўлса-да, ўйинда мағлуб бўлгани йўқ. Миразиз Мирзааҳмедов мураббийлигидаги “Бунёдкор-2008” маҳаллий “Приморац”га қарши баҳсда икки бор ҳисобда олдинга чиқиб олди. Мезбонлар икки марта вакилларимизни қувиб етишга мажбур бўлишди. Пенальтилар сериясида омад майдон эгаларига кулиб боқди. Пенальтилар серияси лоторея эканлиги футбол жамоатчилигига сир эмас.

Кеча клубнинг яна бир жамоаси чорак финалда курашни тўхтатганидан хабарингиз бор. Алишер Иброҳимов бошчилигидаги “Бунёдкор-2009” Хорватиянинг ўша машҳур “Динамо Загреб” жамоаси тарбияланувчиларига қарши саф тортди. Учрашувда ҳисоб очилмади. Айтиш керакки, Алишер Иброҳимов шогирдлари номдор рақиб сафидаги тенгдошларидан ўйин борасида устун бўлса бўлдики, кучсиз кўрингани йўқ. Шунчаки, бу баҳсда ҳам лоторея ўйин тақдирини ҳал қилди. Пенальтилар сериясида ҳам кураш кескин кечганини ҳисобдан билиш мумкин – 8:7.

Чорак финалга қадар ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмаган Ғулом Ҳалимтоев устозлигидаги “Бунёдкор-2011”нинг “Dalmatinko cup”даги иштирокини фақат олқишлаш мумкин. Финалгача етиб келган ёш “қалдирғочлар” ҳал қилувчи баҳсда йирик ҳисобда ютқазган бўлса-да, бу тарбияланувчиларнинг кучсизлигидан эмас, балки бир кунда юқори босимда учта ўйин ўтказиш оғирлик қилгани билан боғлиқ. Ҳам руҳий ҳам жисмоний чарчоқ финалда панд берди. 

Умумий маънода “қалдирғочлар”нинг “Dalmatinko cup”даги иштирокини ҳар томонлама ижобий баҳолай оламиз. Болалар футболи ҳар томонлама ривожланган Хорватия майдонларида “йўқолиб” қолмаган клуб тарбияланувчилари “Бунёдкор” келажаги ишончли қўлларда эканлигидан дарак беради!

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика