Latest news

07:35Суперлига. Бугун 18-тур якунланади  0 07:10Суперлига. "Навбаҳор" дербида ғалаба қозонди, "Шўртан" “Қўқон-1912”га ютқазди, ОКМК - "Қизилқум" баҳсида эса нурсиз дуранг  0 01:26Элдор Мойлиев: "Суперлигада ҳамма жамоалар тенг кучли, кимнинг омади келса шу ютиб кетяпти"  2 01:19Баҳром Ҳайдаров: "Узоқ кутилган ғалабага эришдик"  0 00:46Доннарумма "ПСЖ"дан кетади: "Кимдир мени жамоанинг бир бўлаги сифатида кўришни хоҳламади"  5 00:16"Реал Мадрид" мавсумолди ўртоқлик учрашувида Австрия клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  4 23:56Максим Шацких: "Ҳатто ютганимизда ҳам дурангга лойиқ ўйин бўлди дердим"  18 23:20"Ливерпуль" "Парма" ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Футболчига А Серия грандларидан ҳам қизиқиш бор  0 22:55Левандовски "Олтин тўп"ни ким қўлга киритиши мумкинлиги ҳақида гапирди  7 22:31Суперлига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Қўқон-1912" сафарда "Шўртан"ни енгди  11 22:30Сергей Лушчан: "Бу ғалаба жамоамизга олдинга қараб ишлаш ва ривожланиш учун туртки беради"  13 22:10ПСЖ Доннарумма учун 50 миллион евро сўрамоқда. "Манчестер Сити" бу суммани кўп деб ҳисобламоқда  2 21:35Миржалол Қосимов: "Адолатли дуранг қайд этилди, сабаби..."  3 21:34Расман: "Ман Сити" Грилишни "Эвертон"га ижарага берди  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизилқум" ҳимоявий футбол ўйнамоқда деб кўп гапиришяпти, мен ушбу фикрга қўшилмайман"  1

Далич: "Хорватия терма жамоаси футболчилари билан суҳбатлашмай қарор қабул қилмайман" News

Далич: "Хорватия терма жамоаси футболчилари билан суҳбатлашмай қарор қабул қилмайман"

Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич финалдан олдин миллий жамоа футболчилари билан муносабати ҳақида гапириб берди.

"Эртага жаҳон чемпионати финали. Футболчилар бу нима эканлигини билишади. Улар 100% тайёр бўлишмаса, бу ҳақида менга айтишади. Муносабатларимиз жуда яхши. Агар улар бор кучини ишга сола олишмаса, улар бу ҳақида айтишади. Мен машғулотларга мажбурламайман. Яхши ҳолатда майдонга чиқиш учун бироз дам олиш керак.

Муносабатларимиз ҳурмат ва ишонч эвазига қурилади. Мен доимо уларнинг дўсти бўлишни истайман - фақат шу йўл билан муваффақиятга эришиш мумкин. Улар бу рол учун мендан миннатдор. Бу муносабатлар муҳим, чунки бу жамоада узоқ вақт учун йиғилмадик. Баҳслар ва хафагарчиликларга вақт йўқ - бу билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Футболчилар билан суҳбатлашмай қарор қабул қилмайман.

Финални сабрсизлик билан кутяпмиз" - дейди Далич.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика