Latest news

03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  0 03:06АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Эвертон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 03:02А Серия. "Рома" меҳмонда ғалабага эришди, "Ювентус" эса Римда мағлуб бўлди  0 02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  1 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  11 01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  0 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  4 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  2 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  17 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  346 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   7 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  11

Далер Шарипов: "Ўзбекистонлик олимпиячилар совринли ўрин учун кураша олишади" News

Далер Шарипов: "Ўзбекистонлик олимпиячилар совринли ўрин учун кураша олишади"

"Металлург" жамоасининг тожикистонлик иқтидорли футболчиси Далер Шарипов Суперлига биринчи давраси ва ундан олган таассуротлари ҳақида ўртоқлашди.

- Далер, биринчи давра якунланди. Бекобод жамоаси ҳозирда турнир жадвалининг сўнгги ўрнида ва Кубок баҳсларини ҳам эрта тарк этди. Ғалабалар учун нима етишмаяпти?

- Тўғри, биринчи давра жамоамиз учун омадсиз ўтди, кўплаб ўйинларда ғалаба қозониш имкони бўлди, лекин омадсизлик сабаб ғалабани қўлдан бой бердик. Биз футболчилар хар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз. Кубокда ҳам кучлар тенг кечган учрашувда пенальтилар сериясида "Сурхон" клубига имкониятни бой бердик.



- Жамоа лидерларидан бири Забиҳилло Ўринбоевнинг узоқ вақтлик жароҳатдан қайтиб, иккинчи даврада майдонга тушиши жамоага қулайлик яратадими ? 

- Албатта, Забиҳилло Ўринбоев жамоамиз етакчиси. Иккинчи даврада унинг майдонга қайтиши ҳужум чизиғимизда рақобатни оширади. Насиб қилса, жамоани бугунги оғир вазиятдан олиб чиқиб кетамиз.



- Тенгдошларингиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси вакилларининг Олимпиада ўйинларидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз ?

- Ўзбекистон U-23 терма жамоаси кучли футболчилар ва яхши мураббийлар штабига эга. Нафақат мен, балки бутун марказий Осиё давлатлари Ўзбекистонга мухлислик қилади. Айтиб ўтганимдек, бу футболчилар Олимпиадада яхши иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритишига, шунингдек, чемпион бўлишига ҳам ишонаман.


Фурқат Пўлатов суҳбатлашди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика