Даҳшат! "Штутгарт" сардорининг отаси стадионда вафот этди
16 dec 2018 12:56
News
Даҳшат! "Штутгарт" сардорининг отаси стадионда вафот этди
"Штутгарт" сардори Кристиан Гентнернинг оиласида оғир жудолик.
"Герта"га қарши ўйинни кўришга борган Гентнернинг отаси ўйиндан кейин вафот этди.
Баҳс якунланганидан сўнг Гентнер майдонда телевидение учун интервью берди ва ичкарига кириб кетди. Тез орада у трибунага отилиб чиқди. У ерда врачлар футболчининг отасини қутқариб қолиш учун курашаётганди. Бироқ барча ҳаракатлар бесамар бўлди.
"Штутгарт" ва "Герта" клублари футболчига чуқур таъзия билдиришди.
Гентнер жамоаси кеча 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Клуб аввалига 0:1 ҳисобида мағлуб бўлаётганди. Кейинчалик Марио Гомес икки гол киритди. Унинг иккинчи голига айнан Гентнер ҳаммуаллиф бўлди.
Link :
Source : sportskeeda
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments