Latest news

17:00"Олтин тўп" соҳиби: "Дам олиш кунлари 5-6 тадан ўйин томоша қиляпман"  0 16:34"Марадона - тарихдаги энг зўр футболчи"  0 15:44Лаутаро Аргентина сафидаги голлар бўйича Марадонага етиб олди  0 15:27"Олтин тўп"дан қуруқ қолган Винисиус ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида умуман гол уролмаяпти  4 14:52"Барселона" Салаҳ билан шартнома тузиш ғоясидан воз кечди  1 14:20Шаҳзод Убайдуллаев "Металлург"ни тарк этди  4 14:14Про лига. Хоразмдаги баҳсни аёл ҳакам бошқаради, 27-тур ўйинларида кимлар ишлаши маълум  0 13:53Ўткир Юсупов Сон Хён Мин билан бир жамоада   18 13:24"Аморим хоҳласа Роналдуни МЮга чақириши мумкин"  1 12:53"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини ижарага олмоқчи  0 12:22Эрон, Корея ва Япония пешқадам, Ўзбекистон мундиал сари навбатдаги қадамни ташлади. Гуруҳлардаги ҳолат  43 11:45Мутахассис фикри: "КХДР билан 1:0 дегани ғалаба эмасди, ҳужумда ким ўйнаса ҳам ўйинни ўзига олиши керак"   40 11:15Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда Беларусга қарши ўйнайди  0 10:50«Барселона» афсонаси «Интер Майами»ни бошқариши мумкин  4 10:47Суперлига. 25-тур ҳакамлари маълум  0

Даҳшат! Ҳафтада икки марта машғулот ўтказадиган уэльслик талабалар Европа лигасига чиқишди News

Даҳшат! Ҳафтада икки марта машғулот ўтказадиган уэльслик талабалар Европа лигасига чиқишди

Уларнинг орасида хатто чўпон ҳам бор.

Кўпчилик мавсумнинг энг кутилмаган жамоаси сифатида "Аякс"ни кўрсатишмоқда, аммо бу қандай қарашга боғлиқ. Амстердамликларда бунинг учун етарли даражада юқори савия мавжуд эди, "Кардифф Мет Юниверсити" эса еврокубокларга чиқиши эса ҳақиқий мўжиза. Ўтган ҳафта охирида Уэльс клуби Европа лигаси-2019-20 саралашига чиқшди, бироқ бу университет жамоаси ҳисобланади.


"Кардифф Мет Юниверсити" маҳаллий Кардифф Метрополитан Университетига қарашли. Бу олийгоҳда 11 минг талаба санъат, дизайн, спорт менежменти ва тиббиёт йўнлишларида ўқийди. "Кардифф Мет"да фақат университетда ўқиганлар ўйнайди: Амалдаги талабалар, маърузачилар, клуб академиялари мураббийлари. Жамоа асосан уэльсликлардан иборат, аммо таркибда инглизлар ва битта финляндиялик мавжуд. Ўртача ёш - 21-22.


Футболчилар ўзларини ярим профессионал деб ҳисоблашади ва ҳар ҳафта икки марта (душанба ва пайшанба) университет майдонларида шуғулланишади. "Биринчи навбатда биз бу ерда ўқиймиз ва дарс берамиз. Мен "Спорт ва жисмоний тарбия" йўналишида таҳсил оламан, ўқитувчилар жамоа ҳақида билишади ва дарсга келмасак, бизни жазолашмайди" - дейди "Кардифф Мет" ҳимоячиси Дилан Риз.


"Барча футболчилар - ажойиб талабалардир, улар кўп ишлашади ва ўқишни унутиб қўйишмайди. Тўққиз нафар футболчида магистр даражаси мавжуд, қолганлар эса PhD (фан номзодига ўхшаш даража) олишмоқда. Асосий йўналишлар: мураббийлик, спорт психологияси ва аналитика. Жамоамизда турли хил инсонлар тўп тепади. Масалан, Жоэль Эдвардс икки йил олдин "Херефорд" сафида 9 ва 11-дивизион жамоалари ўртасидаги Кубок финалида "Уэмбли"да ўйнаган. Эмин Льюис эса сайёрамизнинг энг оддий инсони, ёзда у чўпонлик қилган" - дейди ҳужумчи Элиот Эванс.


"Кардифф Мет Юниверсити" 1964 йилдан бери мавжуд, Жамоа қуйи дивизионларга тушиб кетган, номини ўзгартирган - ҳозирги номини эса 2000 йилда олган. Жамоа 1620 мухлис сиғадиган стадиончада ўйнайди. Ушбу аренанинг хатто 4дан 1 ҳам тўлмайди - ўйинларга ўртача 300 киши ташриф буюради. Уч йил олдин "Кардифф Мет Юниверсити" тарихда биринчи марта Уэльс Премьер-лигасига чиқди. Ҳеч қачон чемпион бўлмаган, аммо уч марта Уэльс Лига Кубогида зафар қучди.


Эмблемада - камончи ва уэльсчада ёзилган деярли ўқиб бўлмас сўзлар бор: "I lwyddo, rhaid chwarae" (Ўйнанг ва муваффақиятга эришинг).

Ўйнашди ва муваффақиятга эришишди. 2019 йил, 19 май.



Талабалар биринчи марта еврокубокка чиқишди - мураббий чимда сирпанди, футболчилар ғалабани ичимлик билан нишонлашди

Қишки танаффусдан сўнг Уэльс чемпионатининг 12та клуби 2та олтиталик жадвалга ажратилади: Бизнинг "Кардифф" қуйи олтиликда биринчи бўлди, яъни тўлиқ жадвалда 7-ўринни эгаллади ва шундан сўнггина Европа лигаси саралашида ўйнаш имкониятини қўлга киритди. "Кардифф Мет" финалда кетма-кет 5  йил еврокубоклар саралашларида иштирок этган "Бала Таун"ни мағлуб этди.


623 мухлис. Асосий вақтда 1:1. Пенальтилар сериясида 3:1.


Ғалабадан сўнг жамоа бош мураббийи Кристиан Эдвардс ёрдамчисини қучоқлаб, чимда сирпанди. Эдвардс футболчилик фаолияти давомида "Суонси", "Ноттингем Форест" ва "Бристол Роверс"да ўйнаган, ҳозир эса Кардиффда мураббийлик қилади ва бўлажак мураббийларга маъруза ўқийди. Бу эса унинг университетдаги карточкаси. Унда мутахассиснинг электрон почта манзили ва илмий ишлари кўрсатилган.



Футболчилар Эванснинг устига чиқишди, 220 км йўл босиб келган жамоа мухлислари билан хурсандчилик қилишди.


"Бу муваффақиятга бир неча йил интилдик, энди эса BT Sport ва BBC биз ҳақимизда гапирмоқда. Ўйин бўлган стадионда ичимлик ичганимиздан сўнг, байрамни пабда нишонладик. Аммо университетда машҳур эмасмиз. Йигитлар бизни танишди, бироқ биздан буни қандай уддалаганимиз ҳақида сўрашди" - дейди ҳимоячи Дилиан Риз.

"Ажойиб он. Ҳамма профессионаллар ҳам еврокубокларга чиқавермайди. Кардиффга қайтишдан олдин жамоамиз вакили Уилл Эванс отасининг пабига бордик ва бир неча соатни ўша ерда ўтказдик" - дейди ҳужумчи Элиот Эванс.


"Кардифф"га биринчи курсда келган посбон учта пенальтини қайтарди

"Ҳиссиётларни жиловлай олмадик, кўз ёшлар ва қучоқлашлар бўлди. Сўнгги беш йил ичида бирорта пенальти қайтармадим, аммо буни керакли пайтда амалга оширдим. Шунчаки клубдаги таҳлилчилар биз билан ҳар ҳафта ишлашади, рақибни таҳлил қилишади, шу сабабли "Бала Таун"нинг жорий мавсумдаги барча пенальтиларини кўрган эдим. Учрашувдан олдин эса сув идишга шпаргалка ёпиштириб қўйдим ва улар қаерга тепишини қараб олдим" - дея хурсандчилигини яширмади "Кардиф" посбони Уилл Фуллер.


Фуллер - учрашув қаҳрамонларидан бири - спорт психологияси магистри, госпиталда ишлайди ва ҳеч қачон профессионал футболчи бўлмаган.


У клубга биринчи курслигида келган: Фаолиятини Уэльснинг тўртинчи даражали дивизионида бошлаган, энди эса Европа лигасида ўйнайди. У келажакда профессионал футболчилар сафида тўп тепмоқчи.


Тўхтанг, Уэльс чемпионати ўзи нима? Нега "Кардифф Сити" ва "Суонси" Англия тизимда ўйнайди?

"Кардифф Сити" жорий мавсум АПЛда жон сақлаб қола олмади ва Чемпионшипга тушиб кетди, "Суонси" эса бу лигадан қайта олмаяпти. Англияда "Рексхэм" (бешинчи лига) ва "Ньюпорт Каунти" (тўртинчи лига) бор. Бу клублар доимо Англияда ўйнаган.


1992 йилгача Уэльс чемпионати бўлмаган, барча клублар инглиз тизимида яшаган, аммо уэльсликлар ўз лигасини яратганидан сўнг, тўрт жамоадан бошқа ҳаммаси ватанга қайтган.


Аслида Уэльс чемпионати - бу ғам. Улар УЕФА рейтингида 48-ўринда - Люксембург, Арманистон, Мальта ва Эстониядан пастда. Бутун Уэльс футболчи учун еврокубоклар чўққиси Чемпионлар лигаси саралаш босқичининг учинчи раунди ва Европа лигаси квалификациясининг учинчи босқичи.



Талабалар футбол учун пул олишмайди. Европа лигаси ўйинларининг мукофот пулларини ҳозирча муҳокама қилишмади

Дарвозабон Фуллер: "Биз футболга бўлган меҳримиз учун ўйнаймиз".


Гол муаллифи Эванс: "Ҳа бизга пул тўлашмайди, клуб янги ўйинчиларга пул сарфламайди. Баъзиларга ўқиши учун ёрдам беришади, аммо бу арзимаган пуллар. Клуб бизга пул эмас, ривожланиш беради, биз футбол ўйнаб, мураббийлик курсларига қатнаймиз.


Европа лигаси учун мукофот пуллари бўлиши керак, аммо буни мураббийлар билан муҳокама қилиш лозим".


Европа лигаси - кейинчи?


Европа лигаси саралашига чиқиш талабалар клубига 220 минг евро олиб келди. Олдинда саралашнинг тўртта раунди бор, ҳозирча танаффус - тикланиш ва таътил учун 2 ҳафта. Машғулотлар 3 июндан давом этади, пенальтилар серияси қаҳрамони Эванс эса Дубайда қуёшда тобланиб келади. У иккинчи ёки учинчи босқичгача бормоқчи.

"Қийин бўлиши аниқ, аммо тайёрланяпмиз. Орзуим - севимли клубим "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйнаш. Ҳаммада орзу бор, тўғрими? Келажакда футболда ишламоқчиман - юқори савияда ўйнаш ва мураббийлик қилиш нияти бор, шу сабабли ўрганишда ва ўйнашда давом этаман" - дейди Эванс.


"Мен ҳам "Манчестре Юнайтед"га мухлислик қиламан. Агар бир-иккита раунддан ўтсак, улар билан баҳс ҳақида орзу қиламан. Аммо асосий мақсадим - профессионал футбол вакилига айланиш ёки жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиш" - дея сўзларига якун ясади Дилан Риз.


"Кардифф Мет" 11 июнь куни рақибини билиб олади, аммо уларга қарши ўйнаши мумкин бўлган клублар мамлакати маълум: Косово, Шимолий Ирландия, Сан Марино, Люксембург, Андорра, Гибралтар ёки Фарер ороллари. Кейинги босқичларда "Глазго Рейнжерс" ёки "Вулверхэмптон" рақиб бўлиши мумкин.


Демак, келаси мавсум Европа лигасида қайси клубга мухлислик қилишимизни аниқлаб олдик.

Rating: +85   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика