Latest news

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

ЦСКА билан ўйин, ўтказиб юборилган голлар, кейинги учрашув борасида Артём Филипосян қандай фикрда? News

ЦСКА билан ўйин, ўтказиб юборилган голлар, кейинги учрашув борасида Артём Филипосян қандай фикрда?

ОФК Кубоги 2-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – ЦСКА (3:2) учрашувидан кейин жиззахликлар ҳимоячиси Артём Филипосян фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мазкур ўйин қийин бўлишини билардик. Чунки ўз майдонида ўйнаётган ҳар бир жамоа тўлиқ куч билан ҳаракат қилади. Мухлислар далдаси катта ёрдам беради. Биз эса муҳим ғалабага эришиб, мақсадимиз сари яна бир қадам ташладик. Лекин ўйин жуда қийин кечди", – деди Филипосян. 

- Ўтказиб юборилган голлар хусусида нима дея оласиз?

- Ҳар сафар ҳимоячилар ва дарвозабон нолга ўйнаши жуда қийин иш. ЦСКА билан баҳсда иккита тўп олиб чиқдик. Демак, биз ўйин назоратини қўлдан чиқардик. Шунга қарамай, мақсадимиз ғалаба қозониш эди ва бунинг уддасидан чиқа олдик. Асосийси, шу.

- "Олтин Аср" билан бўладиган баҳсдан нималарни кутяпсиз?

- Сўзсиз бу финалга тенг ўйин бўлади. Эртадан бошлаб бўлажак рақибимизни ўрганишни бошлаймиз. Биз фақат ғалабани ўйлашимиз керак, чунки пешқадам жамоа кейинги босқичга йўлланма олади. "Олтин Аср"ни мағлубиятга учратишимиз муҳим аҳамиятга эга. Худо хоҳласа, биз "Олтин Аср"ни мағлуб этамиз ва Ўзбекистон халқини қувонтирган ҳолда ортга қайтамиз.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика