#CR7 июль!
06 jul 2018 17:03
News
#CR7 июль!
Италия ва Испания нашрлари бор эътиборларини Россияда бўлиб ўтаётган мундиалга эмас, балки Роналду мавзусига қаратишган. Ҳар дақиқада, ҳар соатда Роналду борасидаги хабарлар кўпаймоқда. Воқеалар ривожи эса Криштиану Роналдуни тобора Туринга яқинлаштирмоқда.
Криштиану Роналдунинг "Реал"даги натижалари:
ЕЧЛ: чемпион (2014, 2016, 2017, 2018)
Клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиби: (2014, 2016, 2017)
Ла Лига чемпиони: (2012, 2017)
Испания кубоги соҳиби: (2011, 2014)
Испания суперкубоги соҳиби: (2012, 2017)
УЕФА суперкубоги соҳиби: (2014, 2017)
"Олтин тўп" соҳиби: (2013, 2014, 2016, 2017)
"Реал"даги голлари: 450
Испаниянинг "Реал"га ихтисослашган машҳур нашри "Marca" ва Италиядаги энг авторитет газета саналган "La Gazzetta Dello Sport" ва бошқа бир қатор газеталарнинг муқоваси Роналдунинг "Ювентус"га келишига бағишланмоқда.
Айни пайтда "Реал" президенти Флорентино Перес Роналдуни "Ювентус"га қўйиб юборишга қарши эмас, деб ёзмоқда Испания нашрлари. Фақат Пересни истаги шуки, Роналду "Реал"дан "Ювентус"га ўтмоқчи эканлигини ошкора ўзи эълон қилишини хоҳламоқда. Перес Касильяс билан бўлган воқеани такрорланишини истамаяпти. Чунки Икер Касильясни жамоадан кетишига мухлислар айнан "Реал"ни айблаган эди. Перес эса Роналду масаласида ҳам бу такрорланишини истамаяпти. Роналду эса Пересни жентельментлик келишувини бузганидан ғазабда.
"Marca" нашри Роналду "Ювентус" президенти Андреа Аньеллига Туринга ўтишга ваъда бергани ҳақида бонг урди. Аньелли ва Роналду телефон орқали 28 маротаба суҳбатлашгани ҳақида ҳам испан нашри ёзмоқда.
"Ювентус" устози Массимиллиано Аллегри эса Роналдунинг жамоага келаётганидан хабар топгач таътилидан вақтли қайтган ва клуб офисига келиб трансфер масалаларини ҳал этишга киришган.
Италия нашрлари эса #CR7 июль куни "Ювентус" шов-шувли трансферни эълон қилиши кутилаётгани ҳақида ёзмоқда.
Comments