Latest news

21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  2 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  16 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  16 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  5 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

COVID-19 билан кураш учун 33 млн тўплаган 100 ёшли сэр Том Мур вафот этди. АПЛ ва Лондон қаҳрамон билан хайрлашди News

COVID-19 билан кураш учун 33 млн тўплаган 100 ёшли сэр Том Мур вафот этди. АПЛ ва Лондон қаҳрамон билан хайрлашди

У январь охирида коронавирусга чалинганди.

Сиз Том Мурни танимаслигингиз мушкул вазифа. Узр, капитан Том Мурни. Бу қахрамон бобо 100 ёшли юбилейидан аввал марафон ташкиллаштирганди: уйининг орқа ҳовлисида 25 метрли югуриш майдончасини юз марта босиб ўтиши ва бу орқали унга саратонни енгишда ва синган сонини даволашда ёрдам берган Миллий соғлиқни сақлаш хизмати (NHS) ходимлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун маблағ тўпламоқчи эди. Январь ойи охирида қайғули хабар тарқалди: Мур коронавирусга чалинди. Ёши улуғ инсоннинг нафас олиши қийинлашиб, шифохонага етказилди. 2 февраль куни Том Мур вафот этгани ҳақида унинг қизига маълум қилинди. 

Ҳаётининг сўнгги дақиқаларини у яқинлари даврасида ўтказди. Улар болалик ҳақида суҳбатлашиб, ажойиб дамларни эслашди, ҳам кулишар, ҳам йиғлашарди: "Отамиз умрининг охирги йили ажойиб ўтди. У худди ёшаргандек эди ва ўзи орзу қилган кўплаб ишларни амалга ошира олди. Кўпчилик уни яқин-яқиндан билган бўлса-да, у меҳрибон ота ва ажойиб бобо сифатида бир умр бизнинг ёдимизда қолади".

Англиядаги машҳур чархпалак London Eye қахрамонга атаб сўнгги бор "салют" уюштирди:


Мурнинг расми Саутпорт кўчаларидан бирида:


Бу АПЛнинг "Лидс" – "Эвертон" баҳсидан аввал:


"Бёрнли" ва "Манчестер Сити" ўйинчилари ҳам машҳур инсонни хотирлашди:


Келинг, пандемия вақтида кўпчиликни руҳлантириб, умид бера олган Том Мур қайси хизматлари билан ёдда қолганини эслайлик.

Ёзда у Миллий соғлиқни сақлаш хизматига ёрдам бериш учун ўзига хос марафон ўйлаб топди: у ҳар куни 10 круг масофани босиб ўтиши керак эди. Бу марафон орқали 1000 фунт тўплаш ният қилинганди, аммо у минглик чегарасидан ўтиб кетди: ушбу хайрли иш учун Томга бутун дунёдан минглаб одамлар турли миқдорда пул жўнатишди. Капитан Мур маррага ета олди (100 круг), шифокорлар учун тўпланган сумма эса 33 млн фунтдан ошиб кетди.

Бундай натижадан Борис Жонсон ҳам ҳайратга тушди. Буюк Британия бош вазири капитан Мурни рицарлик унвонига номзод сифатида кўрсатди — Том Мур энди сэрга айланди (сэр Том Мур).


Марафон капитан Мурнинг ягона қахрамонлиги эмас. Қўшиқчи Майкл Болл ва NHS ходимлари билан Том You’ll Never Walk Alone қўшиғини ёзишда иштирок этди — оғир даврдаги энг яхши ҳадя. Қўшиқ британ чартида энг юқори поғонага кўтарилди. Ўшанда 99 ёшли капитан қўшиқнинг энг ёши улуғ ижрочиси бўлганди — таққослаш учун: аввалги рекордчи Том Жонс 68 ёш ва тўққиз ойлигида қўшиқни ижро этганди.

"Набираларим мен чарт топида эканлигимга ҳали ҳам ишона олишмаяпти! Биз биргамиз, мен доим қўллаб-қувватлаганингиз учун сизлардан миннатдорман. Инсон ҳеч қачон ёлғиз эмаслигини шу ҳолат исботлайди", — деб муваффақиятига муносабат билдирган Мур.



Табиийки, қўшиқ орқали ишланган маблағлар NHSга йўналтирилди. Бундан кейин Мур Ҳиндистон ва АҚШга саёҳат ҳақида орзу қила бошлади — ўша машҳур 66 шоссени ўз кўзи билан кўрмоқчи эди...

Том Мурнинг ёрқин хотирасига бағишланади.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика