Latest news

09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  0 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  1 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  0 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  7 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  16 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  8 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  5 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1

“Сўғдиёна" ўртоқлик учрашувида Тожикистоннинг "Истиқлол" клубини мағлубиятга учратди News

“Сўғдиёна" ўртоқлик учрашувида Тожикистоннинг "Истиқлол" клубини мағлубиятга учратди

Бугун "Сўғдиёна" клуби Тошкентда Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Бу ҳақда Жиззах клуби матбуот-хизмати эълон қилди.

Дастлабки бўлим юқори  тепмда ўтди. Жамоамиз футболчилари бир қатор ҳавфли вазиятлар яратди. Ўйиннинг 24 дақиқасида Сардор Азимовга нисбатан қўполлик ишлатилди. Бош ҳакам томонидан пенальти белгиланди. Ундан Шохруз Норхонов унумли фойдаланди. Биринчи бўлим 1:0 жиззахликлар фойдасига якунланди.

Иккинчи бўлимда мураббийлар штаби бир нечта ўзгаришларни амалга оширди. Бўлим янада шиддатли ўтди. Рақиб футболчилари ҳам “Сўғдиёна” дарвозаси ёнида бир қатор ҳавфли вазиятларни юзага келтирди. Бироқ улардан фойдаланишда Тожикистоннинг футболчиларига бироз омад етишмади. Иккинчи бўлимнинг сўнгги 10 дақиқасини “Сўғдиёна” яна фаолликда ўтказди. Иккинчи бўлимда заҳирадан ўйинга қўшилган Иззатилла Абдуллаев қанотдан ажойиб юришни  амалга ошириб, Азамат Исроилов томон тўпни ажойиб тарзда ошириб берди. Қанот ҳимоячимиз эса вазиятдан унумли фойдаланиб ҳисобни 2:0 га етказди. Шу тариқа ўйин 2:0 ҳисобида Александр Мочинов шогирдларининг ғалабаси билан якунланди - дейилади "Сўғдиёна" матбуот-хизмати берган хабарда.

“Сўғдиёна” - “Истиқлол” (Тожикистон) 2:0

Голлар: Шохруз Норхонов,Азамат Исроилов

«Сўғдиёна»: Дилшод Хамроев, Сардор Қулматов, Шохрух Холматов, Тохир Шамшитдинов, Жаҳонгир Абдумўминов(с), Дониёр Хасанов, Алишер Зиявуддинов, Сардор Азимов,  Фарход Мирахматов, Шохруз Норхонов,Азамат Исроилов

Захирада: Ширинбой Абдуллаев, Руслан Мелзиддинов, Дилмурод Каримов, Дониёр Одилов, Иззатилла Абдуллаев, Акмал Холмуродов, Элёр Орифов, Умиджон Қодиров.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика