Latest news

05:42Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" - "Зальцбург" таркиблар маълум  1 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  29 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  3 23:43Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин  1 23:21Ҳаким Фузайлов: "Бешта гол урадиган ўйинимизда учта гол ўтказдик"  4 22:59Максим Шацких: "Бундай голлар ўтказмаслик керак"  8 22:29Кристиан Эриксен: "Манчестер Юнайтед"га келиб, юраги ҳаста бўлган оддий одам эмас, ҳақиқий футболчи эканлигимни исботладим"  1 21:59Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  59 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  25 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  4 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  11

Cоcа Cоlа Суперлига жамоаларининг умумий нархи қанча ва энг қиммат футболчилари ким? 2-ҚИСМ News

Cоcа Cоlа Суперлига жамоаларининг умумий нархи қанча ва энг қиммат футболчилари ким? 2-ҚИСМ

Cоcа Cоlа Суперлигас жамоаларининг умумий нархи қанча ва энг қиммат футболчилари ким? (2-ҚИСМ)

8. Бунёдкор

Бир вақтлар Осиёнинг энг қиммат жамоаларидан ҳисобланган “Бунёдкор” айни вақтда Ўзбекистонда саккизинчи ўринда кетмоқда. Тошкент жамоасининг умумий нархи 4.6 миллион еврога баҳоланмоқда. Жамоанинг энг қиммат футболчиси Милан Марчич ҳисобланади. Ёзда жамоага келиб қўшилган сербиялик футболчининг трансфер нархи 500 минг еврога баҳоланмоқда.

Жамоанинг энг қиммат футболчилари

1. Милан Марчич — 500 минг евро

2. Алексей Носко — 400 минг евро

3. Игор Иванович, Шохруҳ Абдураҳмонов — 350 минг евро

9. Металлург

Бекобод клубининг айни вақтдаги трансфер нархи 4,53 миллион еврога баҳоланмоқда. Жамоанинг энг қиммат футболчиси Шаҳзодбек Ғофурбеков ҳисобланади. Унинг трансфер нархи 400 минг евро. Энг қиммат легионер эса Керим Палич ҳисобланади. Боснияликнинг трансфер суммаси 300 минг евро.

Жамоанинг энг қиммат футболчилари

1. Шаҳзодбек Ғофурбеков — 400 минг евро

2. Керим Палич, Бектемир Абдуманнонов, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Хусниддин Ғофуров, Аброр Тошқўзиев, Шазод Убайдуллаев — 300 минг евро

10. Сўғдиёна

Трансфермаркт сайти Жиззах вилоятининг бош жамоасининг нархини 4.34 миллион еврога баҳоланмоқда. Клубнинг энг қиммат футболчиси македониялик легионери Люпчо Дориев ҳисобланади. Унинг трансфермарктдаги нархи 600 минг евро қилиб белгиланган. Энг қиммат маҳаллий футболчи эса Жавоҳир Қаҳрамонов ҳисобланади. 27 ёшли вингернинг нархи 500 минг евро.

Жамоанинг энг қиммат футболчилари

1. Люпчо Дориев — 600 минг евро

2. Жавоҳир Қаҳрамонов — 500 минг евро

3. Санжар Шоаҳмедов, Марко Колакович — 350 минг евро

4. Зенан Займович — 325 минг евро



11. Андижон

Суперлиганинг еттинчи ўринида кетаётган “Андижон” трансфермарктдаги нархи бўйича 11-ўринда кетмоқда. Жамоанинг умумий нархи 3,83 миллион евро. Клубнинг энг қиммат ўйинчиси эса сўзсиз Рубин Ҳебай ҳисобланади. Албаниялик ҳужумчининг трансфер нархи 450 минг евро этиб белгиланган.

Жамоанинг энг қиммат футболчилари

1. Рубин Хебай — 450 минг евро

2. Сардорбек Азимов, Фарход Собҳибжонов, Муҳаммадкарим Тоиров — 250 минг евро

3. Армин Бошняк — 225 минг евро

12. Бухоро

Турнир жадвалидаги ўрни билан трансфермарктдаги ўрни бир хил бўлиб турган ягона жамоа “Бухоро” ҳисобланади. Клубнинг умумий нархи 3,68 миллион евро. Бухороликларнинг нархи ёзда 3 миллионга ҳам етмас эди. Клубга Шоҳруз Норхоновнинг ташрифидан сўнг катта ўсишга эришди. Клубнинг энг қиммат ўйинчиси ҳам айнан Норхонов ҳисобланади. Футболчининг трансфер нархи айни вақтда 850 минг евро.

Жамоанинг энг қиммат футболчилари

1. Шохруз Норхонов — 850 минг евро

2. Аббос Отахонов — 300 минг евро

3. Лука Кукич, Фаррух Иброҳимов, Дилшод Жўраев — 200 минг евро

13. Қизилқум

Жамшид Саидов бошчилигидаги “Қизилқум” жамоасининг трансфермарктдаги умумий нархи 3,3 миллион евро. Клубнинг энг қиммат футболчиси сўзсиз навоийликларнинг етакчиси Исломбек Кенжабоев ҳисобланади. 24 ёшли вингернинг нархи айни вақтда 350 минг еврога баҳоланмоқда.

Жамоанинг энг қиммат футболчилари

1. Исломбек Кенжабоев — 350 минг евро

2. Жўрабек Маннонов, Николай Тарасов, Самандар Шукуриллаев — 300 минг евро

3. Марко Симоновски — 275 минг евро.

14. Турон

Яйпанликлар йил бошида трансфер нархи бўйича анча тепада эдилар. Бироқ биринчи давранинг сўнггида бошланган воқеалардан сўнг “Турон”нинг асосий футболчилари жамоани тарк этди ва уларнинг ўрнига асосан ёшлар келишди. Ҳозирда клуб Суперлиганинг энг арзон жамоаси ҳисобланади.Трансфермаркт порталида клуб 2.6 миллион еврога баҳоланмоқда. Жамоанинг энг қиммат ўйинчиси эса Хуршид Мухторов, Шоҳмалик Комилов ва Хумоюн Муртозоев ҳисобланади. Барчасининг трансфер нархи 250 минг евро.

Жамоанинг энг қиммат футболчилари

1. Хуршид Мухторов, Шоҳмалик Комилов ва Хумоюн Муртозоев — 250 минг евро

2. Абдулазизхон Абдурашидов, Абдулғани Камолов — 200 минг евро

3. Аъзам Алиев — 175 минг евро



Cоcа Cоlа Суперлигасининг жамоаларининг умумий нархи қанча ва энг қиммат футболчилари ким? 1-ҚИСМ

Трансфермаркт сайти асосида тайёрланди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика