Latest news

14:41Жота ва гуллар  1 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   0 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  6 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  6 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  10 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  12 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  5 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1

Coca Cola Суперлигаси. "Сўғдиёна"нинг ғалабасиз серияси давом этади, "Нефтчи"да эса кетма-кет учинчи ғалаба! News

Coca Cola Суперлигаси. "Сўғдиёна"нинг ғалабасиз серияси давом этади, "Нефтчи"да эса кетма-кет учинчи ғалаба!

Coca Cola Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтди.


Coca Cola Суперлигаси, 3-тур

СЎҒДИЁНА – НEФТЧИ - 0:2
18 март 2023 йил. Зомин, "Зомин" стадиони. 15:00
Ҳакамлар:
Фирдавс Норсафаров, Обид Жумаев, Жасур Рустамов, Иля Илин
ВАР ҳаками: Рустам Лутфуллин
АВАР: Рустам Тоғаев
Назоратчи: Валентин Коваленко
Комиссар: Диёр Хотамқулов

Голлар: Нурилло Тўхтасинов 5, - 0:1. Улуғбек Ҳошимов 40, - 0:2 (Нурилло Тўхтасинов).

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 6.Алишер Салимов, 7.Сердер Сердеров (32.Нодиржон Сойибов, 65), 8.Искандар Шайкулов (5.Аюбхон Номанов, 17), 10.Жавоҳир Қаҳрамонов, 11.Жасур Ҳасанов, 15.Тарик Исич, 22.Санжар Шоаҳмедов, 26.Улуғбек Абдуллаев (9.Зенан Займович, 46), 28.Станислав Андреев, 93.Марко Колакович.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 4.Элёр Орифов, 12.Хислат Ҳалилов, 17.Муҳаммад Йўлдошев, 18.Миржалол Абдумуталов, 77.Даниэль Насриддинов.

"Нефтчи": 45.Акбар Тўраев, 2.Зоир Жўрабоев, 7.Умар Адҳамзода, 8.Нурилло Тўхтасинов (5.Юрий Батюшин, 77), 9.Улуғбек Ҳошимов (11.Иззатилла Абдуллаев, 77), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 22.Тома Табатадзе (35.Муродбек Бобожонов, 85), 23.Диёржон Туропов, 24.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 26.Олексей Ларин.
Захира: 12.Владимир Назаров, 3.Нодирхон Неъматхонов, 4.Андрей Мишченко, 10.Суннатилла Абдуллажонов, 17.Абдуллоҳ Олимов, 70.Аббосжон Ғуломов.

Огоҳлантиришлар: Нурилло Тўхтасинов 67,



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ




90+5. Ўйин якунланди. "Сўғдиёна"- "Нефтчи" 0:2

90+1. ЗАРБА! Жасур Ҳасановнинг узатган тўпини Займович яқин масофадан ноаниқ йўллади! 

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди

85. Ўзгариш. "Нефтчи". Табатадзе ўрнига Бобожонов тушди

80. ЗАРБААААА! Санжар Шоаҳмедовнинг кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди

77. Ўзгаришлар. "Нефтчи". Тўхтасинов ва Ҳошимов ўрнига Батюшин ва Абдуллаев тушди

75. ЗАРБАААА! "Нефтчи"нинг ҳужуми, Тўхтасиновнинг тўпни Ҳошимовга оширди, Улуғбек эса дарвоза ёнига узатди, Туроповнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси йўлига Салимов қайтарди! 

71. "Сўғдиёна"ни бурчак тўпини амалга оширди, тўп жарима майдони ичида кутилмаганда Адҳамзоданинг қўлига тегди, бош ҳакам бу вазиятда пенальти йўқ деб ҳисоблади

67. Огоҳлантириш. "Нефтчи". Нурилло Тўхтасинов

65. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Сердеров ўрнига Сойибов тушди

59. ЗАРБАААА! "Сўғдиёна"нинг ҳужуми, Андреевнинг ҳаводан узатган тўпини Қаҳрамонов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ! 

50. ЗАРБААА! Жавоҳир Қаҳрамоновнинг зарбаси ноаниқ кетди!

46. Иккинчи тайм бошланди



45. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:2

40. ГООООООООООООООООООЛ! 0:2. Улуғбек Ҳошимов бирга бир вазиятдан гол урди, тўпни унга Тўхтасинов узатиб берди.  



36. ЗАРБААА! Андреев узатган тўпни Номанов дарвозага йўллади, Акбар Тўраев тўпни қайтарди!

27. Зарба! Алишер Салимовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

19. ЗАРБААА! "Нефтчи"нинг ҳужуми, Зоир Жўрабоевнинг чап томондан узатган тўпини Туропов дарвозага йўллади, Митрович ўз ўрнида!

17. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Шайкулов ўрнига Номанов тушди

7. "Сўғдиёна" ўтказиб юборилган голдан сўнг ҳужумга ўтмоқда, лекин "Нефтчи" ҳимоячилари бу вазиятларда бехато ҳаракат қилишмоқда.

5. ГООООООООООООООООООЛ! 0:1. Нурилло Тўхтасинов жарима тўпини аниқ амалга ошириб ҳисобни очди! 



1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 15:00да бошланади.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика